Hamdam Sodiqov
Содиқов Ҳамдам Жўраевич - тарих фанлари доктори, «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори[1]. Ҳ.Содиқов 1943-йил 23-декабрда Тошкентда хизматчи оиласида туғилган.
| Ҳамдам | |
|---|---|
| Содиқов Жўраевич | |
| Таваллуди |
1943-йил 23-декабр Тошкент |
| Касби | Тарих фанлари доктори, «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори |
Ўқиш фаолияти
Ҳ.Содиқов 1961-йилда Маннон Уйғур номидаги 22-ўрта мактабни тамомлаган. Тошкент Давлат университети филология факултети журналистика бўлимида кечки курсда, сўнг 1962 – 1966-йилларда кундузги бўлимда ўқиган. У 1966 – 1967-йилларда Москва ҳарбий округида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Заҳирадаги офисерлар курсини битирган. 1970 – 1973-йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ўзбекистон халқлари тарихи музейи аспирантурасида ўқиган.
Иш фаолияти
Ҳ.Содиқов 1961 – 1962-йилларда Тошкент тўқимачилик комбинатида меҳнат фаолиятини бошлаган. У 1968 – 1970-йилларда республика ёшлар газетасида адабий ходим, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1973-йилдан 1985-йилга қадар Ўзбекистон халқлари тарих музейида илмий ходим, сўнг бўлим мудири лавозимларида ишлаган. 1985 – 1996-йилларда Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институтида досент лавозимида ишлаган.У 1996-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошидаги Ўзбекистоннинг Янги тарихи маркази директори вазифасига тайинланган.
Илмий фаолият
Ҳ.Содиқов 1973-йилда “Туркистон генерал – губернаторлиги сиёсий-ма'мурий тузуми” мавзусида тарих фанлари номзоди илмий даражаси учун дисертация ёқлаган. Ҳ. Ж. Содиқов 1994-йилда “Чоризмнинг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати ва истиқлол учун кураш” мавзуида тарих фанлари доктори илмий даражаси учун диссертасия ёқлаган. 1996-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш а'золигига сайланган[2].
Асарлари
Ҳ.Ж.Содиқов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг янги тарихи уч жилдлик китоблар тайёрланди ва 2000-йилда нашр этилди. У тарихимизда ёрқин из қолдирган миллат қаҳрамонлари фаолиятини матбуотда биринч марта ёритган тадқиқотчилардан ҳисобланади. (Намоз Пиримқулов, Қурбонжон додҳоҳ, Муҳаммад Али Эшон фаолиятини “Гулистон” журналида ёритган.)
Нашр этган асарлари:
1. “Посбон”, 1988-й.;
2. “Султон Жалолиддин Мангуберди[3]”, 1998-й. қиссаларининг муаллифи.
3. “Аср тенгдоши”;
4. “Туркистон чоризм мустамлакачилиги даврида”.
5. “Коинот нигоҳидаги аллома”;
6. “Амир Темур ҳаётидаги ғаройиботлар”;
7. “Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати”[4] 2018-йил,
8. “Ўзбекистон тарихи” (ҳаммуаллиф).
Манбалар
- ↑ „лех.уз“.
- ↑ „ҳттпс://китобхон.cом/оз/ёзувчи/содиков_ҳ.“.
- ↑ ҳттпс://н.зиёуз.cом/боокс/тарихий/Ҳамдам%20Содиқов.%20Султон%20Жалолиддин%20Мангуберди.пдф
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.