Ҳамдонийлар - Сурия ва месопотамияда ҳукмронлик қилган араб сулоласи (905—1004). Асосчиси Ҳамдон халифаликка қарши курашда хорижийлар билан бирлашган. Унинг Аббосийлар хизматига кирган ўғилларидан бири Мосул шаҳрига ноиб этиб тайинланган (905). Носи-руддавла даври (929—969)да Сури-ягача бўлган ҳудудлар Ҳ. давлатига қўшиб олинган. Карвон савдоси йўлига жойлашган Ҳ. давлати анча ривож топган. 968 йил Ҳ. бувайҳийлар билан бўлган жангда енгилдилар. 944 йил Ҳ.дан Сайфуддавла Суриядаги ихшидийлар сулоласи билан урушиб, Ҳалаб, Ҳимс ва бошқа шаҳарларни эгаллади ва Сурияда Ҳ.нинг янги сулоласига асос солди (944). Унинг ўғли Саъдуддавла даври (967—991) да Ҳ. давлатига қўшни Византия давлати бир неча марта ҳужум қилиб, Ҳалаб, Ҳимс шаҳарларини эгаллади. Ҳ. юнонларга тобе бўлиб қолди. Ҳ.нинг охирги шоҳи қатл этилгач (1002), уларнинг давлати таназзулга учраган. 1004-йил Фотимийлар Суриядаги Ҳ. давлатини ўзларига тобе этдилар.