Hamid Beg
Ҳамид Бей жануби-ғарбий Анадолудаги Ҳамидийлар сулоласининг асосчи ҳукмдори эди. Ҳамид Бей қабиласи дастлаб шимолий Сурияда яшаган ва кейинчалик Анадолуга кўчиб ўтган. У Рум Султонлиги хизматида бўлиб, ҳукмдор Қайқубод Ининг фарзандлари ва лашкарига ҳарбий тайёргарлик бўйича сабоқ берган. 1240-йилда Қайқубоднинг вориси Кайхусрав ИИ Ҳамид Бейга маҳаллий чегара қўмондони сифатида Испарта ва Бурдур атрофидаги ерларни инъом қилди[1]. Мўғул босқинлари аста-секин ушбу минтақага етиб келди ва Кайхусрав ИИ 1243-йилда Кöсе Доғ жангида Мўғуллар империясидан оғир мағлубиятга учради. Мўғул империяси бўлиниши билан Анадолу Ҳулоку хон (ҳ. 1256–65) томонидан асос солинган Элхонийлар таъсирига тушди[2]. Ҳамид Бей Анадолунинг ғарбий чегара ҳудудларидаги турли туркман ҳукмдорлари билан бирга 1290-йилда мўғул ҳукмронлигига қарши бош кўтарди. Ҳамид Бурдур ва Испарта атрофида мустақил давлат тузишга уринди ва пойтахт сифатида Испартани танлади. Рум султони Масъуд ИИ (ҳ. 1284–97, 1303–8) бу қўзғолонларни бостира олмагач, элхон Гейхатудан (ҳ. 1291–95) ёрдам сўради. У эса Ашрафийлар бошқарувидаги Бейшеҳир вилоятини, шунингдек Эгридир, Испарта ва қисман Бурдур ҳудудларини талон-торож қилиб, қирғин амалга оширди. Навбатдаги элхон Гъозон (ҳ. 1295–1304) Масъуд ИИни тахтдан ағдаргач, Ҳамид сиёсий бўшлиқдан фойдаланиб, Испарта, Бурдур, Эгридир, Агрос, Гöнен, Парлаис, Кеçиборлу ҳамда пойтахтига айлантирилган қалъали Улуборлуни ўз ичига олган ҳудудда мустақиллигини эълон қилди. У яна ўз мулкларини кенгайтириб, Ялвач, Шаркикараағач, Авшар, Сüтçüлер, Инчирли ва Аъғласунни ҳам қўшиб олди[1].
| Ҳамид Бег | |
|---|---|
| Ҳамид Бей | |
| Давомчиси | Илёс |
| Сулола | Ҳамидийлар |
| Дини | Ислом |
Бироқ 1299–1300-йилларда Ҳамид Улуборлу, Эгридир ва Бурдурда Гъозон номидан тангалар зарб қилиб, элхонийлар ҳокимиятини тан олди. Ўша йили у салжуқ султони Кайқубод ИИИ (ҳ. 1298–1301) номидан ҳам танга зарб қилди. 1302–1303-йилларга оид шайх Коюнгöзü Баба номидаги завиянинг Генçали қишлоғидаги вақф битиклари Ҳамид ўша йилларда тирик бўлган ва Улуборлуда яшаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Шу ёзувларда у ас-Султонуъл-аъзам ва подшоҳуъл-муаззам султон-и салотинуъл-Араб ваъл-Ажам ас-Султон Ҳамид,[б] деб тилга олинади. Бу унвонлар тарихан Рум султонларига хос бўлган[1]. Шунга қарамай, Ҳамиднинг қачон вафот этгани ва ўша йилларда тирик бўлган-бўлмаганлиги аниқ эмас, чунки турли манбаларда унинг ўлимига ХИИИ аср охирида бўлганлиги қайд этилади[3]. Ҳамиддан сўнг Дüндорнинг отаси Илёс Бей ҳокимиятни ўз қўлига олди. Унинг ислом уламоларидан бири, Шайх Шикемга қилган эҳсонлари у Улуборлудан туриб ҳукмронлик қилганини кўрсатади[1]. Эҳтимол, у ХИВ аср бошларида вафот этган бўлиши мумкин[4].
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Кофоğлу 1997, с. 471.
- ↑ Пеаcоcк 2000.
- ↑ де Планҳол 1971; Жаcксон 2020, с. 157.
- ↑ Жаcксон 2020, с. 157.
Адабиётлар
- де Планҳол, Хавиэр (1971). "Ḥамīд, ёки Ḥамīд Ўғуллари". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ОCЛC 495469525. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/эретна-СИМ_2196.
- Жаcксон, Cаилаҳ. Ислом қўлёзмалари: кеч ўрта аср Румида, 1270–1370-йиллар. Ишлаб чиқариш, ҳомийлик ва китоб санъати. Эдинбургҳ Университй Пресс, 4 Септембер 2020. ИСБН 9781474451512. ОCЛC 1202462227.
- Кофоğлу, Саит (1997). "Ҳамидўғуллари" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 15 (Ҳадес – Ҳанефî Меҳмед). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 471–476 б. ИСБН 978-975-389-442-5. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/ҳамидогуллари.
- Пеаcоcк, Андреw Чристиан Спенcер (2000). "Салжуқийлар иии. Рум Салжуқийлари". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Онлине Эдитион. Энcйcлопæдиа Ираниcа Фоундатион. ҳттпс://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/салжуқс-иии#:~:техт=САЛЖУҚС%20ОФ%20РУМ,-САЛЖУҚС&техт=А%20дйнастй%20оф%20Туркиш%20оригин,1081%2Д1308)..<!--->