Ҳамид Реза Деракҳшан (талаффузи: Ҳамид Ризо Дерахшон) (1959-йил 23-январда туғилган) — эронлик собиқ профессионал футболчи ва мураббий. Ҳамид Деракҳшан охирги марта Азадеган лигаси вакили „Саипа“ футбол клубини бошқарган.

Ҳамид Деракҳшан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳамид Реза Деракҳшан
Таваллуд санаси 1959-йил 23-январ (1959-01-23) (67 ёш)
Таваллуд жойи Теҳрон, Эрон
Бўйи 1.75 м
Амплуаси ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1975—1977 Мазда[1]
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1977—1987 Персеполис 206 (58)
1987—1991 Қатар СC 73 (16)
1991—1992 Ал-Садд 15 (3)
1992—1994 Персеполис 39 (10)
Миллий терма жамоа
1976—1977 Эрон У-20[1] 8 (?)
1980—1993 Эрон 41 (9)
Бошқарган клублари
1994—1995 Персеполис
1997 Персеполис
2001—2002 Эрон У-17
2004 Соркҳпоошан
2004 Ҳома
2009—2010 Пайкан
2010—2011 Шаҳрдари Табриз
2011—2012 Шаҳин Бушеҳр
2012—2013 Дамаш Гилан
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Дераҳшон бир қатор клубларда, хусусан, "Персеполис" футбол клуби ҳамда Эрон миллий футбол терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. Ҳамид Деракҳшан „Персеполис“ клубида жами ўн икки йил ўйнаган эди. Ундан сўнг,Ҳамид Деракҳшан „Қатар СC“ ва "Ал Садд" футбол клубларида беш йил ўйнади. Футболчи сифатида фаолиятини тугатгандан сўнг, Ҳамид Деракҳшан „Персеполис“ футбол клубини 1994-йилдан 1997-йилгача бошқарган эди. Кейинчалик Ҳамид Деракҳшан "Раҳ Аҳан", "Пайкан", "Шаҳрдари Табриз", "Шаҳин Бушеҳр" ва "Дамаш Гилан" каби Эроннинг бошқа клубларини бошқарган.

Клублардаги фаолияти

Ҳамид Деракҳшан Эроннинг Теҳрон шаҳрида туғилган. Деракҳшан клубдаги фаолиятини „Персеполис“ футбол клубида бошлаган. „Персеполис“ футбол клубида ўн йил тўп сургандан сўнг, Ҳамид Деракҳшан клубни тарк этиб, Қатарга йўл олди ва у ерда " Қатар СC" футбол жамоасига қўшилди. Шундан кейин Ҳамид Деракҳшан тўрт йил давомида „Ал Садд“ футбол клуби сафида тўп сурди. Ҳамид Деракҳшан 1990-йилги Осиё кубоги эгалари кубогини „Персеполис“ футбол клуби сафида қўлга киритди. Кейинчалик, 1994-йилда Ҳамид Деракҳшан нафақага чиқди.

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Ҳамид Деракҳшан 1977-йилги ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Эроннинг 20 ёшгача бўлган миллий футбол терма жамоаси аъзоси эди. Ҳамид Деракҳшан Эрон миллий футбол терма жамоаси сафида 1980-йилги Осиё кубоги, 1982-йилги Осиё ўйинлари, 1984-йилги Осиё кубоги, 1986-йилги Осиё ўйинларида иштирок этди.

Ҳамид Деракҳшан томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Рақ. Сана Жой Рақиб Натижа
1 1980-йил 5-август Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари  Бирлашган Араб Амирликлари 2-0
2 1980-йил 29-сентябр Қувайт шаҳри, Қувайт  Шимолий Корея 3-0
3 1984-йил 15-август Жакарта, Индонезия  Филиппин 7-1
4 1984-йил 13-декабр Сингапур, Сингапур  Саудия Арабистони 1-1
5 1986-йил 20-феврал Теҳрон, Эрон  Гана 2-0
6 1991-йил 27-сентябр Теҳрон, Эрон  Жазоир 2-1
7 1993-йил 6-июл Теҳрон, Эрон  Сурия 1-1
8 1993-йил 18-октябр Доҳа, Қатар  Япония 2-1
9 1993-йил 22-октябр Доҳа, Қатар  Ироқ 1-2

Мураббийлик фаолияти

Ҳамид Деракҳшан „Персеполис“ жамоасини Осиё Чемпионлар лигасида „Лекҳwия“ клубига қарши ўйинда бошқармоқда

Ҳамид Деракҳшан мураббийлик фаолиятини 1995-йилда „Персеполис“ футбол клуби мураббийи сифатида бошлаган. Ҳамид Деракҳшан 2001-йилда Эроннинг 20 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоасини ҳам бошқарган. Бироқ Ҳамид Деракҳшан ўз жамоаларида ёши каттароқ ўйинчиларни майдонга туширгани маълум бўлгач, ишдан бўшатилган. Ҳамид Деракҳшан 2002-йилда қисқа муддат Бранко Иванковиcнинг ёрдамчи мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

Ҳамид Деракҳшан 2004-йилдан 2008-йилгача „Персеполис“ футбол клубининг техник менежери бўлган. 2009-йилнинг ёзида Ҳамид Деракҳшан „Пайкан“ футбол жамоасига бош мураббий бўлган. Ҳамид Деракҳшан 2010-йил 10-октябрда[2] „Шаҳрдари Табриз“ футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланган. Ҳамид Деракҳшан 2011-йилнинг 26-июнида „Шаҳин Бушеҳр“ футбол клубининг бош мураббийи этиб тайинланган. Ҳамид Деракҳшан 2011-йил 5-октябрда истеъфога чиқди. 2012-йилнинг 21-сентябрида Ҳамид Деракҳшан „Дамаш Гилан“ футбол жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бироқ 2013-йилнинг 3-мартида бир қатор ёмон натижалардан сўнг Ҳамид Деракҳшан ишдан бўшатилди.

2014-йил 10-сентябрда Ҳамид Деракҳшан „Персеполис“ футбол клубини бошқара бошлади. Бироқ, Ҳамид Деракҳшан 2015-йил 5-апрелда ёмон натижалардан кейин истеъфога чиқарилди[3].

2017-йил 25-август ҳолатига кўра;
Жамоа Қуйидаги санадан

фаолиятини бошлаган

Қуйидаги санадан

фаолиятини якунлаган

Натижалар
Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Ғалаба қозониш%
Персеполис 1994-йил июл 1995-йил январ 33 16 10 7 48,48%
Эрон У17 2000-йил март 2001-йил январ 13 9 0 4 69,23%
Пайкан 2009-йил июл 2010-йил июл 35 9 15 11 25,71%
Шаҳрдари Табриз 2010-йил октябр 2011-йил июл 34 8 13 13 23,52%
Шаҳин Бушер 201- йил июл 2011-йил октябр 9 2 4 3 22,22%
Шаҳин Бушер 2012-йил феврал 2012-йил апрел 4 0 3 1 00.00%
Дамаш Гилан 2012-йил сентябр 2013-йил март 22 6 9 7 27,27%
Персеполис 2014-йил сентябр 2015-йил апрел 24 8 7 9 33,33%
Кҳонеҳ Бе Кҳонеҳ 2016-йил март 2016-йил апрел 5 0 4 1 00.00%
Нафт Теҳрон 2017-йил июл 2017-йил декабр 16 3 4 9 18,75%
Жами 182 59 65 58 33,33%

Манбалар