Ҳамид Шаропович Иноятов (1919-йил 29-декабр, Бухоро — 1987-йил 5-май, Тошкент) — тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Тарих фанлари доктори (1958), профессор (1965). Ўзбекистон Давлат Университетини тугатган (1936). Тошкент халқ хўжалиги ва педагогика институтлари, Тошкент Давлат Университетида ўқитувчи ва доцент (1935—1958), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида шуъба мудири (1959—1987). Иноятовнинг илмий фаолияти ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Ўзбекистондаги миллий озодлик ҳаракати тарихига бағишланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил