Hamid Karzay
Карзай Ҳомед (1957, Қандаҳор шаҳри яқинидағи Карз қишлоги) — Афғонистон давлат арбоби. Қобулдаги „Ҳабибия“ билим юрти (1976), Ҳиндистоннинг Симда шаҳридаги Химачал Прадеш университети (1982)ни тугатган. СССРнинг Афғонистондаги қўшинларига қарши урушда иштирок этган. 1982-йилдан Афғонистонни озод этиш миллий фронти тезкор бошқармаси бошлиғи, 1985-йилдан ахборот департаменти раиси, сиёсий департамент бошлиғи ўринбосари, 1989-йилдан Пешоварда жойлашган С. Мужаддадий раҳбарлигидаги Афғонистон муваққат ҳукуматида ташқи алоқалар департаменти бош директори, 1992 йилдан Б.Раббоний бошчилигидаги муваққат ҳукуматда ташқи ишлар вазири ўринбосари. 1994-йил „Толибон“ ҳаракатига қўшилган, аммо 1995-йил охирига келиб, бу ҳаракат моҳиятини англаб етгач, уни тарк этган. 1997 йил Покистоннинг Кветта шаҳрида Афғонистонда Лоя жирғани ўтказишга ёрдам кўрсатиш бўйича бўлинма таъсис этган. 1999-йил Лоя жирғани ташкил этиш бўйича Зоҳир Шоҳ бошчилигидаги Рим гуруҳи ижроия қўмитаси аъзоси. 2001-йил декабрда Бонн шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон муваққат ҳукуматини таъсис этишга бағишланган конференсияда муваққат ҳукумат раиси этиб сайланган. 2002-йил майдан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати раиси, 2004-йил октябрдан 2014-йилгача Афгонистон Ислом Республикаси президенти[1].
| Ҳамид Карзай | |
|---|---|
|
Карзайнинг 2012-йилдаги сурати | |
| Таваллуди | 1957-йил 24-декабр |
Таржимаи ҳоли ва сиёсатдаги фаолияти
Ҳамид Карзай 1957-йил декабр ойининг 24-санасида Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида жойлашган Карз туманида туғилган[2]. Унинг отаси Абдул Аҳад Карзай 1960-йилларда Афғонистон парламенти спикери ўринбосари лавозимида фаолиаят олиб борган. Карзайнинг бобоси Хайр Муҳаммад Хон 1919 йил Учинчи Англия-Афғон урушида қатнашган ва Сенат раиси ўринбосари бўлган. Карзай оиласи монархистлар бўлишган ва Афғонистоннинг сўнгги қироли Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг тарафдорларидан бўлишган. Унинг амакиси Ҳабибулла Карзай эса БМТдаги Афғонистон вакили[3] бўлиб ишлаган ва 1960-йиллар бошида қирол Зоҳирга, АҚШ президенти Жоҳн Кеннедй билан махсус учрашув ўтказиш учун ҳамроҳлик қилгани айтилади.
Ҳамид Карзай Қандаҳордаги Маҳмуд Ҳотаки бошланғич мактабини ҳамда Кобулдаги Сайид Жамолиддин Афғоний мактабларида таҳсил олган. 1976-йилда Кобулдаги Ҳабибия ўрта мактабини тамомлаган. Ўқишни тугатгандан сўнг 1976-йилда алмашув дастури орқали Ҳиндистонга жўнаб кетган ва Ҳимачал Прадеш университетида халқаро муносабатлар ва сиёсацҳунослик бўйича магистратурада ўқиган. 1983-йилда шу йўналиш бўйича дипломни қўлга киритган. Карзай кейин Покистонга кўчиб ўтади сўнгра 1980-йилда Совет тизмини қўллаб-қувватлаган афғон Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳукмронлигига қарши қўзғолон кўтарган антикоммунистик афғон исёнчилари учун маблағ йиғувчи бўлиб ишлаган.
1999-йилнинг июл ойида Карзайнинг отаси Абдул Аҳад Карзай эрта тонгда Қуэттадаги масжиддан уйига пайтаётган пайтида отиб ўлдирилган. Маълумотларга кўра, суиқасдни Толибон амалга оширган[4]. Бу воқеадан кейин Карзай қабила хони лавозимини эгаллади ва Аҳмадшоҳ Масуд бошчилигидаги Толибонга қарши Шимолий иттифоқ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга қарор қилди[5].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ Бурке, Жасон. „Ҳард ман ин а ҳард cоунтрй“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 7-март). 2013-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 14-март.
- ↑ Ван Дйcк, Жере. „Тҳе Афгҳан Рулерс: Фиэрcелй Традитионал Трибес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1981-йил 21-декабр), с. 2. 2012-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-октябр.
- ↑ „Профиле:Ҳамид Карзаи“. Унитед Статес: Публиc Броадcастинг Сервиcе (ПБС) (2001-йил 1-декабр). 2010-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-октябр.
- ↑ „Боок Эхcерпт: Сcенес оф Афгҳан Ҳисторй – Ҳамед Карзаи бефоре 2001“ (пс-ГБ). Афгҳанистан Аналйсц Нетwорк - Энглиш (2014-йил 1-сентябр). 2020-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |