Мусаев Ҳамид (1933, Пастдарғом тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). СамДУни тугатган (1955). 1955-йилдан Пастдарғом туманидаги 6-, 46-, 31-, 1962-йилдан 1мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси. Педагогик фаолияти давомида дарсни ташкил этишнинг янгича, илғор усулларини яратди, пулт бошқаруви ёрдамида ишлайдиган техника воситалари билан жиҳозланган она тили ва адабиёт хонаси ташкил қилди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил