Ҳамид Олимжон майдони — Мирзо Улуғбек туманида, Абдулла Қодирий ва Мустақиллик кўчалари кесишмасидаги кўприк ёнида жойлашган. 1980-йилда 4 та 20 қаватли турар жой бинолари қурилиши ҳамда „Ҳамид Олимжон“ метро бекати ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган. 1990-йилда майдонга шоирнинг ҳайкали (ҳайкал, Я.Шапиро, меъмор С.Одилов), ҳайкал пойида фаввора ўрнатилган. Атрофи кўкаламзорлаштирилган, банклар, хорижий компания ва фирма офислари, маъданий-маиший хизмат курсатиш муассасалари, сервис хизматлари мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ Тошкент энсиклопедияси 2009, с. 758.

Адабиётлар

Тошкент.Энсикопедия. Тошкент: Ўзбекистон, 2009 — 780-бет.