Ҳамид Қодиров(1923-йил 16-мартда Наманган вилоятида таваллуд топган) — Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби[1].

Ҳамид Қодиров
Таваллуди 1923-йил 16-март
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1946-йил
Мукофотлари Андоза:Меҳнат қизил байроқ ордени

Биографияси

Ҳамид Қодиров 1923-йил 16-мартда Наманган вилоятида таваллуд топган. Ҳамид Қодиров Совет Социалистик Республи Иттифоқи Коммунистик Партияси аъзоси. Ҳамид Қодиров қишлоқ хўжалигининг илғор ходимларидан бири.Ҳамид Қодиров 1940—1945-йил, 2-жаҳон уруши Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.1946-йилдан — Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолиятини бошлади. Ҳамид Қодиров 1946—1983-йилларда Наманган вилоятида совет-партия ходими бўлиб ишлади. Ўзбекистон Компартияси Наманган вилояти Норин туман қўмитаси иккинчи котиби лавозимида ишлаган. Шунингдек Ҳамид Қодиров Ўзбекистон Компартияси Наманган вилояти Задарё туман қўмитаси котиби, Ўзбекистон Компартияси Андижон вилояти Избоскан туман қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган. Ҳамид Қодиров Ўзбекистон Компартияси Андижон вилояти Пахтаобод туман қўмитаси биринчи котиби лавозимларида[2], Андижон вилоят ижроия қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими мудири сифатида ҳам ишлаган.8-чақириқ Ўзбекистон Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Олий Совети депутати этиб сайланган[3].Ҳамид Қодиров бир қатор унвон ва орденлар билан ҳам шунингдек 1976-йил 27-декабрда Октябр инқилоби ордени,1985-йил 4-июнда 2-даражали Ватан уруши ордени,1981-йил 26-январда Меҳнат қизил байроқ ордени,1971-йил 4-августда Шон-шараф белгиси орденлари билан тақдирланган.

Ҳамид Қодиров таҳминан 1985-йилда Ўшда вафот этган.

Мукофотлари

  • 1976-йил Октябр инқилоби ордени.
  • 1985-йил 2-даражали Ватан уруши ордени.
  • 1981-йил Меҳнат қизил байроқ ордени.
  • 1971-йил Шон-шараф белгиси ордени.

Манбалар