Ҳамид Раҳимов (1927.15.5 — Тошкент — 1977.8.12) — композитор, дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент консерваториясини тугатган (1954). Ўзбек давлат филармониясининг ашула ва раке ансамбли (1950—56), „Баҳор“ ансамблида (1958—59) мусиқа раҳбари, Муқимий театрида дирижёр (1958 — 59), Ўзбекистон Маданият вазирлигида масъул ходим (1960—61 ва 1972—73), Тошкент консерваторияси ректори (1961—71), доценти (1967—72), Тошкент педагогика институти кафедра мудири (1973—77). П. Раҳимов билан хдмкорликда „Сингиллар қиссаси“ (Ш. Тамкин, 1955) ва „Зафар“ (У. Исмоилов, 1956) илк мусиқали драмаларни яратган. Кейинчалик „Оқ нилуфар“ (Р. Ҳамроев, А. Бобожон, 1958), „Раис уйланармиш“ (Б. Халилов, 1959), „Ишқинг билан“ (Ҳ. Умаров, 1959), „Танбур ноласи“ (М. Қодиров, 1973) „Жоним фидо“ (И. Раҳим, 1974). „Машраб“ (А. Турсунов, 1977) каби мусиқали драма ва комедиялари билан мазкур жанр ривожига ҳисса қўшган. Р., шунингдек, „Зафар“ (У. Исмоилов, 1970) операси, симфоник оркестр учун „Ёшлик“ поэмаси, 5 та рақс, 2 та сюита, „Баҳор“ кантатаси, „Фарғоналик бешовлон“ кинофилмига ва 3 телефилмга ёзилган мусиқа, „Қалб қўшиғи“, „Хаёлим сенда“, „Тошкент баҳори“, „Қуёшистон“ каби қўшиклар ва бошқа асарлар муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар