Hamid Sulaymonov
Ҳамид Сулаймонович Сулаймонов (1910-йил 5-май — Тошкент — 1979-йил 6-июн) — ўзбек адабиёцҳуноси, матншуноси.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964). Филология фанлари доктори (1961), профессор (1971). Москва кинематография институтини тугатган (1932). Тошкент педагогика институти ўқитувчиси, кафедра мудири ва Тошкент Давлат Университети доценти (1935—1950). 1950-йилларда қатағонга учраган. 1960-йиллларда оқланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти сектори мудири (1962—1967). Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи (1967—1969) ва Қўлёзмалар институти (1978—1979) директори. Асосий илмий фаолияти Алишер Навоий лирикасининг текстологик тадқиқотларига бағишланган. Навоий қўлёзмалари библиографиясини тузган (1946—1947) ва шоирнинг "Бадое улбидоя", "Наводир унниҳоя" девонлари қўлёзмаларини топиб (1959), улар шоир томонидан тузилганлигини исботлаган. "Хазойин ул-маоний" танқидий матнини тузган ва нашр эттирган (1958—1960). "Девони Фоний" қўлёзмаларини (Франсиядан) топиб, фотонусха асосида нашр эттирган (1965). Ҳофиз Хоразмийнинг 2 ж.ли "Девон"и фотонусхасини Ҳайдаробод (1975, Ҳиндистон)дан Тошкентга олиб келиб (1977), сўз боши ёзиб чоп эттирган (1980). Хаттотлик ва китобат санъатига оид илмий асарлар ёзган. "Бобурнома"га ишланган расмлар" (1959), "Навоий асарларига ишланган расмлар" (1980-йил, Ф. Сулаймонова билан ҳамкорликда), "Амир Хусрав асарларига ишланган расмлар" (1983-йил, Ф. Сулаймонова билан ҳамкорликда) албомларини тузган ва чоп эттирган. Тошкент, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Жиззах шаҳридаги адабиёт музейлари ҳамда Қўлёзмалар институтининг ташкил этилишига раҳбарлик қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Сулаймонов номи берилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |