Hamid Xolmatov
Холматов Ҳамид Холматович (1923.4.5, Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти) — провизор олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими (1983). Фармацевтика фанлари доктори (1976), профессор (1976). Тошкент фармацевтика институтини тугатгач (1944), шу институт фармакогнозия кафедрасида аспирант (1944—47), ассистент (1947—57), доцент (1957—76), айни вақтда институт декани (1953—59), ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор (195970), ректор (197085); 1985-йилдан фармакогнозия кафедраси профессор Илмий ишлари, асосан, Ўзбекистон халқ табобатида қўлланиладиган, хусусан, Ибн Сино ишлатган доривор ўсимликларни фармакогностик ўрганиш ва тиббиётга татбиқ этишдан иборат.
Манбалар
- Фармакогнозия Т., 1995.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |