Ҳамид Зохир Аълам ўғли (1888-йил , Тошкент, Туркистон – 1936-йил 15-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР) совет давлат ва партия арбоби Ўзбекистоннинг Москвадаги биринчи доимий вакили[1].

Ҳамид Зохир
Таваллуди 1888-йил
Тошкент, Туркистон
Вафоти 1936-йил, 15-июл
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Партияси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси

Фаолияти

1918-йилдан бошлаб Коммунистик партиянинг дастлабки аъзоларидан бири бўлган.

1924—1925-йилларда Ўзбекистоннинг Москвадаги биринчи ваколатли вакили этиб тайинланган. Шунингдек, 1925-йилда у СССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 3-чақириқида депутат сифатида иштирок этган, шунингдек, СССР Марказий Ижроия Қўмитаси Президиуми аъзолигига номзод этиб сайланган[2]. 1927—1929-йилларда Ўзбекистон Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг раиси бўлган.

1929—1934-йилларда Бутуниттифоқ Компартияси (болшевиклар) Ўрта Осиё бюросида, 1934—1936-йилларда Ўзбекистон Компартияси (болшевиклар) Марказий Қўмитасида қишлоқ хўжалиги бўлими инструктори лавозимларида ишлаган.

1936-йил 15-июлда у ҳибсга олиниб, кейин НКВД зиндонларида отиб ташланган.

Сталин вафотидан кейин 1956-йилда унинг номи оқланган[3].

Ҳаёти

1888-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 7 ёшида отасидан айрилган у акаси Муҳаммад Шариф Махсумнинг қўлида тарбияланган. Ҳамид Зохир болалигиданоқ қизиқувчанлиги, билимга интилиши билан ажралиб турганлиги учун укаси акаси нафақат яхши исломий таълим берган, балки ўша пайтда янги бўлган рус тилидаги мактабда ўқиш имкониятини ҳам берган[4].

1905—1906-йилларда рус мактабини тугатгач, рус гимназиясида ўқишни давом эттирган. Гимназияда у иқтисод, сиёсацҳунослик, адабиёт асосларини ўрганган, рус ва немис тилида равон мулоқот даражасида сўзлаша олган.

1917-йилда Хамид Зохир Васида исмли қизга уйланган. У машҳур илоҳиёт олими, шариат бўйича мутахассис Мударис Саид Нўмонхоннинг қизи эди.

Уларнинг турмушидан 4 фарзанд: қизи Манзура (1921-йил), ўғли Акмал (1923-йил), қизи Марғуба (1925-йил) ва ўғил Аслам (1928-йил) дунёга келди.

Ўғил Акмал 1943-йилда урушга жўнаб, Ватан ҳимоясида ҳалок бўлган.

Қолган болалар оғир турмуш шароити ва „халқ душманининг ўғли“ деган қора доғга қарамай, оталарига муносиб бўлиб вояга етишган. Оналари Восида ая (1902—1998-йиллар) уларга яхши тарбия ва таълим беришга муваффақ бўлган.

Тўнғич қизи Манзура Ҳамидова (1921—2010-йиллар) Ўзбекистондаги энг йирик кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган фан арбоби бўлган.

Ўртанча қизи Марғуба Ҳамидова (1925—2017-йиллар) умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган.

Кенжа ўғли Аслам Ҳамидов Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетининг „Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги“ кафедрасида профессор бўлиб ишлаган.

Манбалар

  1. ↑ Совецкая Энсиклопедия. – 1926—1947.
  2. ↑ „Постановление ЦИК СССР от 21.05.1925. www.либусср.ру.“. 2018-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
  3. ↑ Наим Каримов, Бахтиёр Ҳасанов. Тарихнинг номаълум саҳифалари (PDF пдф), Тошкент: Ўқитувчи, 2010 — 185-бет. ИСБН 978-9943-02-368-0. 
  4. ↑ „АГЛЯМОВ Хамид“.