Hamidilla Oripov
Ҳамидилла Ниғматович Орипов (10-октабр 1940, Тошкент – 14-март 1998, Тошкент ) — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1995), кимё фанлари доктори (1979), профессор (1987). Тошкент политехника институтини тугатган (1962). Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида лаборатория мудири (1983–85), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1985–89), директор (1989-98). Илмий ишлари табиий фаол бирикмаларни ўрганиш ва самарали синтетик препаратлар олишга оид. Орипов раҳбарлигида дезоксипеганин гидрохлорид, медамин каби доривор препаратлар, гелминтларга қарши қўлланадиган самарали препаратлар – албендазол, медапек, фенасал ва бошқасинтез қилинган, бутилкаптакс дефолиантини олиш технологияси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1984)[1].
| Ҳамидилла Ниғматович Орипов | |
|---|---|
| Файл:Ҳамидилла Орипов.пнг | |
| Таваллуди |
10-октябр 1940-йил Тошкент |
| Вафоти |
14-март 1998-йил (57 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Ўзбек |
| Касби | кимёгар олим |
| Илмий даражаси | Академик, кимё фанлари доктори |
Манбалар
- ↑ "Орипов Ҳамидилла Ниғматович" ЎзМЕ. О-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-09 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |