Ҳамидуддин Тошкандий — Тошкент шаҳрида ижод қилган олим ва шоир. Тошкандий араб ва форс тилларида қилган ижоди давомида баъзи китобларга шарҳлар ҳам битган. Саъдуддин Тафтазонийнинг „ат-Талвиҳ“ асарига араб грамматикаси устида баҳс қиладиган „Ҳошият ал-ҳошият“ шарҳини ёзган. Ижодий фаолияти давомида „Шарҳ ар-рисолат фи одоб ал-баҳс“ асарини ёзиб қолдирган. Ҳасанхожа Нисорий ўзининг „Музаккир ал-аҳбоб“ асарида Тошкандий ҳақида ушбу фикр ва қисқа маълумотлар ёзиб қолдирган, „Мавлоно Ҳамидуддин ширинсухан, суҳбати латия, улфати одам эди, шакаррез шеърлар ёзар эди. У киши Тошкентда вафот этди“ деб Тошкандий қаламига мансуб икки байтини келтириб ўтган[1].

Ҳамидуддин Тошкандий
Таваллуди номаълум
Вафоти 1446-йил
Тошкент, Ўзбекистон

Манбалар

  1. ↑ Тўхлиев, Нурислом, эд (2009). "Ҳамидуддин Тошкандий". Тошкент: Энсиклопедия. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти. п. 758.