Икромов Ҳамидулла Икромович (1909.11.11 — Тошкент — 1964.14.4) — театр рассоми, Ўзбекистон халқ рассоми (1950). Искандар Икромовнинг укаси. Тошкент лед. техникумини тугатган (1929). Ўзбекистон санъат музейи қошидаги бадиий студияда таълим олган (1925-29). 1931-йил дан Ҳамза театрида ишлаган. Нозим Ҳикматнинг "Туркия ҳақида ҳикоя" (1953), Р. Тагор романи асосида тайёрланган "Ганг дарёсининг қизи" (1956), Ҳамзанинг "Паран-жи сирлари" песаси асосида тайёрланган "Холисхон" (1956), Муҳаммад Диб романи асосида тайёрланган "Жазоир — менинг Ватаним" (1957), М. Шайх-зоданинг "Мирзо Улугбек" (1961), И. Султоннинг "Номаълум киши" (1963) песалари асосида тайёрланган спек-таклларга асар мазмунини тўла очишга хизмат қиладиган декорация эскизлари яратган. М. Горкий номидаги рус драма театрининг айрим спектаклларига ҳам (мас, Ҳамзанинг "Паранжи сирлари", 1956) саҳна безаклари ишлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил