Ҳамидулла Саъдуллаевич Кароматов (14-сентябр, 1953-йил, Бухоро) — ўзбек дипломати, филолгия фанлар доктори, профессор. 2008-2011-йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси. 2008-2009-йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган[2][3].

Ҳамидулла Саъдуллаевич Кароматов

Ислом Каримов ва Дмитрий Медведев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида. Чапда: университет ректори, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳамидулла Кароматов. 2009-йил 23-январ
 Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси
 
Мансаб даври
2008-йил 27-ноябрдан – 2011-йил 7-декабргача[1]
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши ?
Вориси Фаррух Турсунов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1953-йил 14-сентябр (1953-09-14) (73 ёш)
Бухоро

Биографияси

1953-йил 14-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

1976-йилда Тошкент давлат университетининг шарқ мамлакатлари тарихи факултетини тамомлаган. Филология фанлари доктори илмий даражасига эга. Инглиз, араб ва форс тилларини билади.

1976-1978 — Ливияда араб тили таржимони.

1978-1979 — Ўзбекистон Фанлар академияси Санъат тарихи институти илмий ходими.

1979-1983 — Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти илмий ходими.

1983-1985 — Ироқдаги араб тили таржимони.

1985-1988 — В.П. Чкалов Номидаги Тошкент Авиация Ишлаб Чиқариш Бирлашмаси муҳандиси.

1988-1995 — Тошкент давлат университетида турли лавозимларда.

1995-1998 — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими.

1998-1998 — Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар масалалари бўйича ўринбосари

1998-2003 — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.

1999-2003 — Тошкент ислом университети ректори.

2003-2005 — Ўзбекистон Республикасининг Франсиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2005-2008 — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори.

2008-2009 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

2009-2011 — Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

Оиласи

Отаси Саъдулла Кароматов — журналист, ёзувчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Манбалар