Ҳамидулла Наримонов (1910-йил, 1-январ -Тошкент – 1982-йил, 4-июн) – Ўзбекистон халқ артисти (1967). Москва ўзбек драма студиясини тугатган (1930). Бухоро театрида, 1933-йилдан Ҳамза театрида ишлаган. Наримонов ижодига нуроний, табаррук, халқ ҳурматини козонган кишилар образи якин бўлиб, актёр уларни ёркин, ҳа-ётий ва ишонарли яратишга интилган. Асосий роллари: театрда – ижро этган Яичница (Н. Гогол, „Уйланиш“), Мадаминбек, Нурбобо (И. Султан, „Бургутнинг парвози“, „Номаълум киши“), Холмат (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“), Хотам, Чўли бобо (Уйғун, „Қотил“, „Ибн Сино“), Шокир (Ойбек, „Қутлуғ қон“), Шайхулислом (М. Шайхзода, „Мирзо Улуғбек“); кинода – Ҳасанали („Утган кунлар“), Ёкуб ота („Узгалар ташвишида“) ва бошқа[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил