Hamidulla Shamsiddinov
Ҳамидулла Убайдуллаевич Шамсиддинов (1940.27.10, Тошкент) — дирижёр, Ўзбекистон халқ артисти (1988). Тошкент консерваториясини чолғу ижрочилиги (қашқар рубоби, 1962) ҳамда операсимфоник дирижёрлиги (1968) ихтисосликлари бўйича тугатган. Ўзбек давлат филармониясининг А халқ чолғулари оп И кестрида созанда И (195863), Навоий театрида дирижёр (1968–2002, 1990-йилдан бош дирижёр). Дирижёрлик услуби аниқ харакатлар, мусиқа ривожининг саҳна жараёни билан узвий боғланишга асосланган. Репертуаридан Ўзбекистон композиторлари ("Дилером", "Севги тумори", М.Ашрафий; "Суҳайл ва Меқри", М.Левиев; "Зебуннисо", "Маликаи айёр", Сайфи Жалил; "Тахтга йўл", Н.Зокиров ва бошқалар) ва чет эл мумтоз ("Евгений Онегин", "Иоланта", П.Чайковский; "Фигаронинг уйланиши", "Сеҳрли флейта", В.Моцарт ва бошқалар) опера ва балетлари урин олган. Навоий театрида бир неча спектаклни дирижёр сифатида саҳналаштирган (Ик. Акбаровнинг "Наврўз", Ф.Амировнинг "1001 кеча" балетлари ва бошқалар). Таиланд, Хитой (Гонконг), Сингапур мамлакатларида гастролда бўлган. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (2001).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |