Ҳамидулло Абдунабиев (русча: Абдунабиев, Хамидулло; 2002-йил 20-август, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футболчи, дарвозабон позициясида ўйнайди. 2023-йил Хитойда ўтказилган Осиё ўйинлари мусобоқасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида бронза медал соҳиби бўлган.

Ҳамидулло Абдунабиев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2002-йил 20-август (2002-08-20) (24 ёш)
Таваллуд жойи Фарғона, Ўзбекистон
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОКМК
Рақами 23
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2021 Пахтакор У-18
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021—2024 Олимпик 38 (-40)
2024—2025 Бунёдкор 16 (-14)
Миллий терма жамоа
2021 Ўзбекистон У-20 1 (0)
2022—2023 Ўзбекистон У-23 7 (0)
2023—2024 Ўзбекистон Олимпия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клуб фаолияти

Ҳамидулло футболга боғлиқ дастлабки билимларини Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси академиясида олган. 2020-йил мавсум якунигача „Пахтакор У-18“ жамоаси таркибида ўйнаган[1]. 2021-йилги мавсумда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошида янги ташкил этилган „Олимпик“ жамоаси таркибига ўтган. Дастлабки икки мавсум клубда иккинчи даражали дарвозабон бўлган Ҳамидулло 2023-йилги мавсум Олимпик жамоасининг асосий дарвозабонига айланган[2].

Терма жамоадаги фаолияти

Ўзбекистоннинг бир қатор ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги дебют ўйинини 2023-йил 25-сентябрда ўтказган[3].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „ТРАНСФЕРНАЯ ИСТОРИЯ“. 2024-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
  2. ↑ „Ҳамидулло Абдунабиев 2023-йилги мавсумда“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „CҲИНА ПР У22 ВС. УЗБЕКИСТАН У23 1 - 2“.
  4. ↑ „Ханчжоу-2022, футбол. Ўзбекистон бронза медалига сазовор бўлди“. 2023-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.

Ҳаволалар