Hamilton-Russell kubogi
Ҳамилтон-Русселл кубоги (инглизча: Ҳамилтон-Русселл Cуп) Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги турнири ғолибларига бериладиган бош мукофот. Кубок Фредерик Густавус Ҳамилтон-Расселнинг буйруғи билан ясалган ва 1927-йилда Лондон шаҳрида ўтказилган 1-Шахмат Олимпиадаси учун ФИДЕга совға қилинган.
| Файл:Ҳамилтон русселл кубоги.жпг | |
| Мукофотловчи | ФИДЕ |
|---|---|
| Амалдаги соҳиби |
2022-йил |
| Та'сис этилган санаси | 1927-йил |
| Энг кўп мукофотлар |
|
Ҳамилтон-Рассел кубогини 1-бўлиб Венгрия жамоаси қўлга киритган. 2022-йилда Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди ва кубокнинг амалдаги соҳибига айланди[1].
Тарихи
1927-йилда Халқаро шахмат федерациясининг(ФИДЕ) Лондонда бўлиб ўтган ИВ Конгрессда шахмат олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади (ўша пайтда мусобақа „Халқлар турнири“ деб номланган), 1-шахмат Олимпиадаси Лондонда 1927-йилнинг июл ойида ўтказилиши керак эди. Олимпиада учун Британия шахмат федерацияси ғазначиси лорд Фредерик Ҳамилтон-Рассел рафиқаси билан биргаликда мусобақанинг бош совринини таъсис этди. Кейинчалик кубокка унинг номи берилди[2]. Ушбу кубок биринчи марта Венгрия терма жамоаси сардори Геза Марочсига топширлган.
1931-йилдан 1939-йилгача кубок Америка Қўшма Штатларида сақланган ва Ню-Ёрк Маршалл шахмат клубида намойиш этилди. 1939-йилда 8-шахмат Олимпиадаси олдидан Аргентина элчихонаси аралашуви билан кубок Буэнос-Айресга[2] етказилди ва у ерда 11 йил сақланди.
Қоидалар
Қоидаларга кўра, кубок чақирув соврини бўлиб, ғолиб жамоага ғалаба учун берилади ва кубок кейинги олимпиадагача сақланади. Бироқ 1939-йилда кетма-кет 4 та Олимпиадада ғалаба қозонган АҚШ терма жамоаси Буэнос-Айресдаги 8-шахмат Олимпиадасига келмайди ва Гамилтон-Рассел кубоги уларда қолди. Регламентга кўра, кетма-кет учта ғалабадан сўнг, кубок жамоада абадий қолади. Аммо регламентдаги бу қоида фақат миллий терма жамоа жорий мусобақаларда иштирок эца деб ўзгартирилган. Бу ўзгартиш киритилишига сабаб қилиб АҚШ терма жамоаси Олимпиадага келмагани кўрсатилган ва кубок улардан олиб қўйилган ва кубок барибир Буэнос-Айресга етказилган[2], у ерда 11 йил сақланган.
Дизайн
Гамилтон-Рассел кубоги чўзинчоқ, думалоқ қопқоқли ва иккита тутқичли кумуш идиш бўлиб, олтин билан қопланган. Кубок баландлиги 54 сантиметр, вазни 3,7 килограм. Кубок ёғоч пойдеворга ўрнатилган. Кубокда 1927-йилдан бери ғолиб бўлган барча жамоалар номи ёзилган ва „Халқаро шахмат федерацияси“ ёзуви ўйиб туширилган.
Соҳиблари
Кубокни энг кўп ютган терма жамоа Россия (СССР терма жамоасининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда) бўлиб, улар Гамилтон-Рассел кубогини 24 марта қўлга киритган.
Ҳамилтон-Рассел кубогининг амалдаги соҳиби 2022-йилда Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадасида ғалаба қозонган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳисобланади.
| Мамлакат | Ғалабалар сони | Ғалаба йиллари |
|---|---|---|
| 24 | 1952, 1954, 1956, 1952, 1966, 1965, 1970, 1970, 1984, 1982, 1980, 1980, 1980, 1980, 1992 1998, 2000, 2000, 2000, 2002. | |
| 5 | 1931, 1933, 1935, 1937, 1976, 2016 | |
| 3 | 1927, 1928, 1978 | |
| 3 | 2006, 2008, 2012 | |
| 2 | 2004, 2010 | |
| 2 | 2014, 2018 | |
| 1 | 1930 | |
| 1 | 1939 | |
| 1 | 1950 | |
| 1 | 2022 |
Манбалар
- ↑ „Женская сборная РФ в третий раз подряд победила на шахматной олимпиаде“. «РИА Новости» (2014-йил 14-август). 2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Марк Глуховский. „В словенский блед за трофеями“. «Советский спорт» (2002-йил 17-октябр). 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.