Ҳаммом — чўмилиш, ювиниш ва покланиш учун қурилган махсус бино. Асосий хонасида иссиқ суи ва иссиқ ҳаво (турк, фин, Рим ҳаммомларида), иссиқ сув ва буғ (рус, татар ҳаммомларида) таъсирида терлаб, ювинилади. Инсон саломатлигида ҳаммомнинг аҳамияти катта.

Шарқ мамлакатларида ўзига хос меъморий Ҳ.лар қадимдан маълум. Ёзма манбалар, археология маълумотлари 10—ХИИ асрларда Ўрта Осиё (Бухоро, Тароз, Нисо ва бошқа шаҳарлар) да Ҳ.лар иссикликни сақлаш мақ-садида ерни чуқур қазиб, деярли ер остида, ярим ер тўла тарзида қурилганини кўрсатади. Бухорода ХВИ асрда қурилган Мисгарон, Сарро-фон Ҳ.лари сақланган. Архитектураси бир-бирига жуда ўхшаш бўлган бу Ҳ.ларнинг ечиниш хонаси, чой ичиб ҳордиқ чиқариладиган катта (ёғоч устунли) хона, ўртада асосий уқалаш хонаси, унинг атрофида ювиниладиган хоналар бўлиб, улар катта ва кичик гумбазлар билан ёпилган. Ғишт, тош териб ишланган ҳовузак (бак) ларда иссиқ ва қай-ноқ сувлар, хоналар остидан қайноқ ҳаво билан иситилган. Хоналардан хоналарга ўтилган (хоналар ичкарига томон тобора исий борган). Оқава сувлар учун ариқчалар қазилган, хушбўй моддалар ва кул сув (иш-қорли сув) учун мўлжалланган ҳовузчалар сирти сувга чидамли махсус қоришмалар ("қир") билан қопланган. Деворлар ганч билан сувалган, сирли сопол парчинлар билан безатилган. Шаҳрисабз, Қарши, Хива (Ану-шон Ҳ.и) каби шаҳарларда қад. меъморий Ҳ.лар сақланган. Туркияда 15—ХВИИ асрларда қурилган улуғвор Ҳ.лар сақланган. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва эркаклар учун икки қисмдан иборат симметрик қилиб қурилган. Боязид ҳаммоми (1501), меъмор Хўжа Синон лойиҳаси билан қурилган Чиннили (1545), Хасеки (1556) Ҳ.лари муҳим жамоат бинолари қаторида серҳашамлиги билан диққатни тортади.

Замонавий Ҳ.ларнинг турли-туман шакллари мавжуд; сузиш бас-сейнлари, дезинфексия камералари, физиотерапия тадбирлари учун хоналари, ваннали ва душли, алоҳида хоналари душлардан иборат ёзги павилонлари бўлган Ҳ.лар бор. Ҳ.ларнинг тарҳи уларнинг вазифасига қараб белгиланади.

Киши Ҳ.да ювинганида унинг барча организми таъсирланади. Иссиқхонада баданнинг иссиқтик чиқариши қисман тўхтайди, унинг температураси 38—39° гача кўтарилади. Организмда оксидланиш жараёни ва моддалар алмашинуви кучаяди. Бадандан кучли тер чиқиши туфайли организмнинг моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган маҳсулотларнинг чиқиб кетиши зўраяди, буйракнинг иши енгиллашади. Иссиқ ҳаво таъсирида тери капилляр қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади. Юрак касаллиги, атеросклероз, аневризма, ги-пертония билан оғриган кишилар, шунингдек, болаларнинг иссиқхона (буғхона)дан фойдаланишлари ярамайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳаммом“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар