Hamro Ergashev
Ҳамро Эргашев (1911-йил, Паст Дарғом тумани, Самарқанд вилояти, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси — вафот санаси номаълум, Паст Дарғом тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) –Самарқанд вилояти, Паст Дарғом тумани Чкалов номидаги, Карл Маркс номидаги колхозлар бригадири. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957).
| Ҳамро Эргашев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1911-йил |
| Вафоти | номъалум |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | қишлоқ хўжалиги ходими |
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Ҳамро Эргашев 1911-йилда Самарқанд уйзедидаги қишлоқ аҳоли пунктларидан бирида (ҳозирги Паст Дарғом тумани) туғилган[1][2]. Коллективлаштиришдан олдин Ҳамро Эргашев хусусий қишлоқ хўжалигида ишлаган. 1943-йил апрел ойида Қизил Армия сафига ҳарбий хизматга чақирилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 306-ўқчи дивизияси таркибида жанг қилган[2]. Ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, ўз ватанига қайтиб, Паст Дарғом туманида Чкалов номидаги колхозда пахтачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишлай бошлади. Урушдан кейинги биринчи беш йиллик (1946–1950) даврида кўрсатган натижалари учун Ҳамро Эргашев икки марта „Шавкатли меҳнат учун“ медали билан тақдирланган. 1956-йилда Паст Дарғом тумани қишлоқ хўжалиги жамоалари пахта хомашёсидан юқори ҳосил йиғиб олдилар. Бунга ҳисса қўшганлар орасида бригадир Ҳамро Эргашев ҳам бўлган. СССР Олий Совети Президиумининг „Ўзбекистон ССР колхозчилари, машина-трактор стансиялари, совхозлари, партия ва совет ходимларига Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонини бериш тўғрисида“ги фармони асосида 1957-йил 11-январда „Совет пахтачилигини ривожлантириш, ғўза етиштиришда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани кенг татбиқ этиш, пахта хомашёсидан юқори ва барқарор ҳосил олишда эришган улкан муваффақиятлари учун“ Ҳамро Эргашев Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва „Ўроқ ва болға“ олтин медали билан мукофотланган[3][4]. Кейинчалик Паст Дарғом туманидаги Карл Маркс номидаги колхозда песнияга чиққунча бригадир бўлиб ишлай бошлаган[1]. Пенсияга чиққанидан кейин Ҳамро Эргашев Паст Дарғом туманида яшаган. Вафот этган санаси номаълум[1].
Мукофотлари
1957-йил 11-январда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ва Ленин ордени, 2 маротаба „Шавкатли меҳнат учун“ медали (1949-йил 18-май; 1951-йил 7-май), шунингдек, ВДНХ медали билан мукофотланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Сергей Кузоватов. „Иргашев Хамра“ (рус тилида). 2022-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Иргашев Хамра“ (рус тилида). 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
- ↑ Расул Йўлдошев, Тожи Юсупов. Юрт чинори эди у. Тошкент: Фан ва технология нашриёти, 2009 — 80-бет. [сайт ишламайди]
- ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР «О присвоении звания Героя Социалистического Труда колхозникам, колхозницам, работникам машинно-тракторных станций, совхозов, партийным и советским работникам Узбекской ССР“ (рус тилида). 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.