Hamrobibi Rahimova
Ҳамробиби Бозор қизи Раҳимова 1896-йил Бухоро вилояти Вобкент туманида дунёга келди. Сопол ўйинчоқлар ясовчи кулол бўлиб элга танилди. Қадимги анъанавий майда шакллар ҳайкалтарошлиги намояндаси бўлди. Раҳимова Ҳамробиби ҳунар (лойдан ўйинчоқ хуштак — ушпулаклар тайёрлаш, уларни ўчоқда қиздириб пишитиш, бўяш)ни Шамсибиби кампирдан ўрганган. 1970—1975 йиллар Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси Бадиий фондида, 1978—1079-йиллар „Ус то“ бирлашмасида уста Раҳимова қадимги халқ санъати услубида ижод қилди, у яратган содда ва самимий юморли мазмун билан бойитилган ўйинчоқлар (от, фил, эшак, қўчқор, товуқ, тойчоқ, кийик, қўзичоқ) афсонавий қуш ва ҳайвонларнинг шаклларидан иборат бўлиб, хуштаги ён томонида; ўйинчоқларнинг юқори қисми тухумнинг оқи қўшилган сариқ, қизил, яшил, кўк ранг бўёқлар билан бўялиб, чизиқлар билан безатилган. Раҳимова ишларидан наъмуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейлари (жумладан, Лувр, Париж; „Фаэнсе“ жаҳон керамика музейи, Италия; Эрмитаж, Санкт-Петербург ва бошқалар)да сақланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |