Ҳамроқул Ражабов (1895-йил, Самарқанд – 1938-йил Тошкент) – Самарқанд шаҳар ижроия қўмитаси раиси. Қатағон қурбони бўлган.

Ҳамроқул Ражабов
Таваллуди 1895-йил
Вафоти 1938-йил
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР

Ҳамроқул Ражабов 1895-йилда Самарқанд шаҳридаги камбағал ишчи оиласида туғилган. Миллати – тожик. Маълумоти ўрта махсус. 1927-йилда Коммунистик партия аъзолигига қабул қилинган.

Ражабов Ҳамроқул 1912-йилда Самарқанд шаҳрида жойлашган „Отто Борой“ пиво ишлаб чиқарувчи заводида оддий ишчи сифатида иш бошлайди. 1917-йилга қадар шу ерда ишлайди. 1918-йилдан 1920-йилга қадар темирчилик устахонасида темирчига шогирд тушиб иш ўрганади. Кейинчалик темирчилик устахонасида поябзалга темир нағал қоқувчи сифатида ишга жойлашади.

Ҳамроқул Ражабов 1922-йилдан 1923-йилга қадар Самарқанд шаҳридаги Холназаровнинг Терк заводига ишга жойлашади. 1923-йилдан 1927-йилгача Самарқанд Квартал қўмитасида темирчи бўлиб ишлайди. Самарқанд аграр-пахтачилик факултетида бир йил таҳсил олган. 1927-йилдан 1930-йилгача Самарқанд шаҳри қишлоқ матлубот жамияти раиси бўлган. 1930-йилдан 1931-йилгача Эронийлар туманида раис бўлган. Шу билан бирга, Пахтачилик институтида тингловчи бўлган. 1932—1933-йилларда Самарқанд шаҳар ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, кейин эса раис бўлиб хизмат қилган. Шаҳар советида тайёрлов бўйича совет раиси ўринбосари бўлган [1]. Рус тилини билган. Ҳамроқул Ражабов партия ва совет органларидаги сайловлар натижасида партия сафига қабул қилинган. 1938-йилнинг 13-октябрида Тошкентда бўлиб ўтган СССР Олий суди ҳарбий коллегияси сайёр сессияси йиғилишида айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм қилинган. Жазо ўша куни ижро қилиниб, отиб ташланган. Коммунистик партиянинг ХХ сездидан сўнг оқланган[2].

Манбалар

  1. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Коллективлаштириш ва “катта террор” даврида қатагон қилинган ватандошларимизнинг хотипа китоби. Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 йил — 331-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9. 
  2. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб). Шарқ Тошкент 2012 — 204-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.