Ҳамроқулбек — Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатган йирик қўрбоши. Ҳамроқулбек қўрбоши Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси. Баҳромбек қўрбошиннинг асосий ўринбосарларидан бири[1].

Ҳамроқулбек
Ҳамроқулбек
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатган йирик қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Самарқанд

Қўрбошилик фаолияти

Ҳамроқулбек Самарқанд яқинидаги Пастқишлоқ (Пастдарғомда) таваллуд топган. Аҳмад Заки Валидий маълумотларига кўра Ҳамроқулбек Очилбекдек сингари ўқимишли, жасур, ориятли бўлган Шакурийнинг ўқувчиси бўлган. 1918—1925-йилларда қизил армия билан бўлган жангларда фаол иштирок этган. Очилбек вафот этгач, Ҳамроқулбек Самарқанд қўрбошилари етакчисига айланган. Валидий Самарқанд қўрбошилари тўғрисида сўз юритиб шундай ёзган: "Руслар босмачиларнинг ҳаммаларини эски таловчи, босқинчи деб ҳисоблашади. Лекин Самарқанд раҳбарларининг кўпчилиги Ватанга содиқ, фидойи, дунё аҳволидан воқиф кишилар эдилар". Туркиялик тадқиқотчи Али Бодомчининг қўрбошилар хотиралари ҳамда Адана шаҳрида сақланаётган қўрбошилар архиви маълумотларига таяниб, „Шарқий Бухоро ва Самарқанд- Зарафшон қўрбошилари“ қисмида шундай ёзади: „Мулла Ҳамроқулбек бошида 100 нафар йигит билан фаолиятини бошлаб, кейинчалик уларнинг миқдори 1000 нафардан ҳам оширган. Мулла Мустафо, Мулла Тоғай, Хизирбек, Маллабой Худоёр, Мулла Деҳқон, Муҳаммад исмли йигитлар Мулла Ҳамроқулнинг минтақа қорбошилар эди. Булар ингичка касабаси (посёлкаси) ва унинг атрофларида ҳокимлик қилганлар. Бундан ташқари Янгиқўрғонда Ҳамро қўрбоши, Мўйитанлида, Жўрабек, Оқтепада Мулла Қоракул, Шўрчада Муҳамамдқул Эшон кабилар бошқа минтақа қўрбошилари эдилар“. 1925-йил апрел ойида Самарқандда бўлган жангларда қаттиқ мағлубиятга учраган. Валидийнинг сўзларига кўра у Афғонистон орқали Туркияга жўнаган[2].


Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари “Ўзбекистон тарихи” журнали. — 2022.
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.