Hamshira
Ҳамшира — ўрта маълумотли тиббиёт ходими[1]. Даволаш-профилактика муассасаларида ҳамшира шифокор ёрдамчиси бўлиб, у билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ҳамшира беморларни парвариш қилиш, ҳароратни ўлчаш, дори тарқатиш, тиббий муолажалар бажариш (инексия), даволаш муолажалари (компресс, горчичник қўйиш ва ҳоказо қўйиш) ва бошқа вазифаларни бажаради. Ҳамширалар турли тиббиёт муассасалари (касалхона, поликлиника, диспансер, санаторий ва бошқалар) да, шунингдек, боғча ва болалар оромгоҳларида хизмат қилади. Ҳамширалик тиббиёт коллежларида ўқитилади. Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида алоҳида факултет мавжуд бўлиб, унда олий маълумотли ҳамширалар тайёрланади.
Манбалар
- ↑ „Ҳамшира“. www.касбинг.уз. 2023-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июл 2023-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |