Википедияда исми Ҳамза бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳамза ал-Исфаҳоний, Абу Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан (тах. 893—961 ва 971 йиллар оралиғи) — Эрон тарихчиси ва адиби. Араб тилида ижод қилган. 12та асаридан 3 таси бизнинг давримизгача етиб келган. Олимнинг "Умумий тарих" асарида Эрон тарихига оид ноёб фактик материаллар жамланган. Ҳ. ал-И. араб манбаларидан ташқари, бизгача етиб келмаган ўрта форс манбаси "Хвадайнамак" ва исломгача Эронга оид бошқа ёзма ва оғзаки (зардуш-тий коҳинлари айтганларидан ёзиб олинган) ахборотлардан фойдаланган. Асар 961 йилгача воқеаларни қамраб олган.