Han Jing
Ҳан Жинг (хитойча: 韓靜 ; 1973-йил 30-ноябрда туғилган) — Макао вакили бўлган, истеъфодаги профессионал ушу таолу спортчиси[1].
| Шахсий маълумотлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши— 30-ноябр 1973-йил Ҳефеи, Анҳуи, Хитой | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи— 1.62 м (5 фт 3 ин) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни— 60 кг (119 лб) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Спорт | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Спорт тури — Ушу | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Йўналиши — Чангқуан, Жианшу, Дуилиан | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоа— Макау ушу жамоаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Медаллар
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Спортдаги фаолияти
Ҳан дастлаб Пекин Ушу жамоаси аъзоси бўлган ва 2000-йилда Макаога кўчирилган. Ҳан Жингнинг халқаро мусобақада олган биринчи медали 2001-йилги Шарқий Осиё ўйинларида бўлиб, у ерда аёллар ўртасидаги ушунинг чангқуан йўналиши мусобақасида олтин медални қўлга киритган[2][3]. Бир йил ўтгач, 2002-йилги Осиё ўйинларида Ҳан аёллар чангқуан мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлди. Кейин у 2003-йилда Макаода бўлиб ўтган Ушу бўйича жаҳон чемпионатида қатнашди ва жианшу йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. У шу тариқа Хитойга қайтганидан кейин Макао САР учун биринчи олтин медални қўлга киритди[4]. Ҳан, шунингдек, дуилиан йўналиши бўйича олтин медалга ҳам эришган ва 2005-йил Ушу бўйича Жаҳон чемпионатида у худди шу мусобақада яна бир олтин медални қўлга киритди. Ўша йилнинг охирида Ҳанг Жинг 2005-йилги Шарқий Осиё ўйинларида қатнашиб, чангқуан бўйича олтин медал ва жианшу ва қиангшу комбинациясида кумуш медалга сазовор бўлди[5][6]. Бир йил ўтгач, Ҳан 2006-йилги Осиё ўйинларида Макао байроқдори бўлди ва аёллар ўртасидаги чангқун мусобақасида бронза медалини қўлга киритди[7].
2007-йилдаги Ушу бўйича жаҳон чемпионатида[8] Ҳан уч карра медал соҳиби бўлиб, жианшу бўйича кумуш медал ва қиангшу ва дуилян бўйича иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу унга 2008-йилги Пекин Ушу турнирида қатнашиш ҳуқуқини берди ва у аёллар ўртасида жианшу ва қиангшу мусобақаларида кумуш медалига эга бўлди[9][10]. Кейинчалик Ҳан мусобақаларни буткул тарк этди.
Мукофотлар
Макао САР томонидан қуйидаги унвонлар билан тақдирланган:
- Фахрий унвон (2001-йил)[11]
Манбалар
- ↑ „МАC_ҲАН Жинг“. Тҳе оффиcиал wебсите оф тҳе БЕИЖИНГ 2008 Олймпиc Гамес (2008). 2008-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-апрел 2021-йил.
- ↑ „2001 Эаст Асиан Гамес - Wушу“. Жапанесе Wушу Федератион. Қаралди: 1-май 2021-йил.
- ↑ „Wушу“. эагоcwеб.cом (27-май 2001-йил). 2001-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентабр 2021-йил.
- ↑ „韓靜—澳門回歸後首位世界冠軍的情懷“ (зҳ-МО). Маcау Cонвентион & Эхҳибитион Эcономй Жоурнал (24-декабр 2019-йил). Қаралди: 1-май 2021-йил.
- ↑ „2005 Эаст Асиан Гамес - Wушу“. Жапанесе Wушу Федератион. Қаралди: 1-май 2021-йил.
- ↑ „Поwер оф Тҳреэ“. Соутҳ Чина Морнинг Пост (29-сентабр 2005-йил). Қаралди: 5-сентабр 2021-йил.
- ↑ „Маcау“. 5-январ 2007-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „图文:武术世锦赛女子剑术 澳门选手韩静飞跃起“ (хитойча). Соҳу (15-ноябр 2007-йил). Қаралди: 1-май 2021-йил.
- ↑ „Жианшу & Қиангшу, Wомен“. Олймпедиа.
- ↑ „C14АК_Тwо Эвенц Cомбинед Ресулц_Wомен'с Жианшу & Қиангшу“. Тҳе оффиcиал wебсите оф тҳе БЕИЖИНГ 2008 Олймпиc Гамес (22-август 2008-йил). 2008-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-феврал 2021-йил.
- ↑ Ҳо. „Болетим Офиcиал да Региãо Административа Эспеcиал де Маcау 澳門特別行政區公報“ (пт, зҳ). Говернмент оф Маcау (21-декабр 2001-йил). 2016-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.