Ҳанда (японча: 半田市, Ҳанда-ши?) Япониянинг Аичи префектурасида жойлашган шаҳардир. 2019-йил 1-октябр ҳолатига кўра, шаҳардаги 51846 та хонадонда истиқомат қилувчилар сони 118259 нафарни[1], аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 2494 нафарни ташкил этади. Шаҳарнинг умумий майдони 47,42 квадрат километр (18,31 миля) га тенг.

Ҳанда

半田市
Шаҳар

Handa
Байроқ
Handa
Герб
Мамлакат Япония
Вилоят [[Чūбу
Тōкаи)]]
Префектура Аичи
Япония туманлари|Туман Чита
Ҳукумат
 • Маёр Изō Сакакибара
Майдон 47.42 км2 (18.31 кв ми)
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2019-йил 1-октябр)
118 259 киши
Зичлиги 2500 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0569-21-3111

Географияси

Ҳанда шаҳрининг маркази

Ҳанда жанубий Аичи префектурасидаги Чита ярим оролининг шимоли-шарқида жойлашган ва шарқда Микава кўрфази билан чегарадош ҳисобланади.

Иқлими

Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда нисбатан юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Ҳанда ўртача йиллик ҳарорат 15,6 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1632 мм, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 27,5 °C атрофида, энг паст ҳарорати эса январда, 4,5 °C атрофида бўлади[2].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Ҳанда аҳолиси сони сўнгги 70 йил ичида барқарор равишда кўпайган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
194049,153—    
195062,86+27.9%
196071,37+13.5%
197080,663+13.0%
198089,328+10.7%
199099,55+11.4%
2000110,837+11.3%
2010118,829+7.2%

Қўшни муниципалитетлар

Аичи префектураси

Тарихи

Илк замонавий даври

Эдо даврида Ҳанда ҳудуди Овари доменининг бир қисми бўлган.

Кейинги замонавий давр

1889-йил 1-октябрда Меижи реставрациясидан сўнг замонавий муниципалитетлар тизимини барпо этишда Ҳанда ва Камезаки шаҳарлари, кейинги йили эса Нарава шаҳри ҳам ташкил этилди. Бу уч шаҳар 1937-йил 1-октябрда бирлашиб, Ҳанда шаҳрини ташкил қилган.

Ҳукумат

Ҳанда шаҳар ҳокимияти

Ҳанда тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 22 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Шаҳар Аичи префектураси ассамблеясига икки аъзони қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Аичи тумани таркибига киради.

Ташқи алоқалар

Қардош шаҳарлар — қардош шаҳарлар

Халқаро

Қардош шаҳарлар
Дўстлик шаҳри

Миллий

Қардош шаҳарлар

Иқтисодиёти

Мизкан

Иқтисодиётнинг иккиламчи сектори

Пиво тайёрлаш

Ҳанда соя соуси, саке ва сирка тайёрлаш билан жралиб туради ва кучли тарихий ананаларга ҳам эга. Бу соҳаларда Мизкан сирка ишлаб чиқарувчиларининг бутун дунё бўйлаб бош қароргоҳи бўлиб қолмоқда[6].

Ишлаб чиқариш

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Накажима авиакомпанияси Ҳандада самолёт ишлаб чиқариш заводини ташкил этди. Урушдан кейинги даврда бу оғир саноат зонаси Доw Чемиcал компанияси томонидан ишлаб чиқариш заводига айлантирилди. Натижада, Ҳанда ва Мидленд (Мичиган) 1981-йилда қардош шаҳарларга айланди, бу муносабатлар бугунги кунгача давом этмоқда[7].

Таълим тизими

Ниҳон Фукуши университети (Ҳанда кампуси)

Университет

  • Ниҳон Фукуши университети — Ҳанда кампуси

Мактаблар

  • Ҳанда шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган ўн учта давлат бошланғич мактаби ва бешта давлат ўрта мактаби ҳамда Аичи префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган бешта давлат юқори мактаби фаолият юритади. Префектурада ногиронлар учун иккита махсус таълим мактаби ҳам мавжуд.

Транспорти

Ханданинг Нол километри

Темир йўллар

Анъанавий чизиқлар

Марказий Япония темир йўл компанияси
  • Такетоё линияси : — Камезаки — Оккаwа — Ҳанда — Ҳигаши-Нарава -
Меитецу
  • Кова линияси : — Ҳандагучи — Сумиёшичō — Чита-Ҳанда — Нарава -
Кинуура Ринкаи темир йўли
  • Ҳанда линияси :-(Фақат юк ташиш)

Йўллар

Тез йўллар

  • E87 Читаҳанто йўли
  • E87 Минамичита йўли
  • E87Читаодан йўли

Япония миллий маршрутлари

  • Миллий йўналиш 247
  • Миллий йўналиш 366

Галерея

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

Ҳанда канали
  • Ҳанда қизил ғиштли бино
  • Мизкан музейи
  • Ниими Нанкичи мемориал музейи
  • Якачи дарёси
  • Жораку-жи
  • CЛАCИТЙ ҲАНДА

Галерея

Маданияти

Оккава фестивали

Фестивал

  • Оккавамацури фестивали
  • Камесаки фестивали

Ҳандалик таниқли одамлар

Манбалар

  1. ↑ Ҳанда Cитй оффиcиал статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-07 санасида архивланган) (японча)
  2. ↑ Ҳанда cлимате дата
  3. ↑ Ҳанда популатион статистиcс
  4. ↑ „Мидланд оффиcиал ҳоме паге“. 2008-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Интернатионал Эхчанге“. Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2015-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.
  6. ↑ „Мизкан оффиcиал ҳоме паге“. 2007-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-декабр.
  7. ↑ „Систер Cитй Релатионшип | Мидланд, МИ – Оффиcиал Wебсите“.

Ҳаволалар