Ҳандалак (Ме1о спапда1ак) — ҚОВОҚДОШлар оиласига мансуб энг эртапи-шар қовун тури. Ўзбекистонда Ҳ.нинг Кўкча Ҳ.-14 (П.Н.Дудко), сариқ Ҳ., Замча, Кўк Каллапўш, Босволди, Оби Новвот ва бошқа на&тари кўп экилади. Кўкча Ҳ.-14 навининг шакли ялпоқ, кичик, оғирлиги 0,7 — 2,5 кг.2 уйли ўсимлик .Юзаси силлиқ ёки билинар-билинмас тилимли. Тўри тўлиқ. Тўни энли (1,5 см) қорамтир-яшил тасма кўриниши-да. Меваси пишиш арафасида яшил, пишганда сариқ рангда бўлади. Узоқ жойларга ташишга чидамсиз. 1946-йилдан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун давлат реестрига киритилган. Сариқ Ҳ.нинг шакли бироз ялпоқ, ўртача катталикда, оғирлиги 1,2—2,3 кг. Юзаси қисман тилим-ли, тўри тўлиқ, майда катакли. Ранги сариқ. Пўсти ярим қаттиқ, эти сар-ғиш-оқ, қалинлиги 3,5—4 см, тиғиз, юмшоқ, бироз ширинроқ, ҳидли. таркибида қанд миқдори 4—5% (1,5 —2,4% сахароза), қуруқ модда 6,1—7,8%. Ниҳоли униб чиққанидан сўнг меваси 60—65 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—230 с/га. Ўзбекистоннинг жанубий раёнларида, айниқса Самарқанд вилоятида кўп экилади.

Адабиёт

  • Ермохин В.Н., Каримов К.К., Ўзбекистон қовунлари, Т., 1969.

Абдулазиз Аббосов.