Hanif Burnashev
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Ҳаниф Ҳисанович Бурнашев (1900-йил 12-декабрда туғилган) — ўзбекистонлик жамоат ҳодими, совет партия ва давлат арбоби.
| Ҳаниф Ҳисанович Бурнашев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1900-йил 12-декабр Ўзбекистон, Наманган, Шаҳанд қишлоғи |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Совет партияси |
| Истиқомат жой(лар)и | Ўзбекистон |
| Таълим | Тошкент гимназияси, Қизил профессура ва Плеханов иститути |
| Касби |
|
Ҳаёти ва фаолияти
У Наманган вилояти Шаҳанд қишлоғида татар деҳқон оиласида дунёга келган. Дастлаб янги усулдаги мактабда ўқиган. Мустақил равишда рус ва тожик тилларини ўрганган. Кейинчалик 1915—1916-йилларда Тошкентдаги гимназияда ўқишни давом эттирган. Ҳанифанинг хат-саводлилигини кўрган ҳокимият вакиллари 1917—1918-йиллари уни ўз ишларига жалб қиладилар. Сўнгра у миллатлар комиссарлигининг ўлка санъат қўмитасини бошқаради. 1919—1922-йилларда навбатма-навбат Тошкент, Сирдарё ва Фарғона фирқа қўмиталарида ҳамда Марказий шўро ва фирқа турк мактабида мудир бўлиб, диалектик материализм, сиёсий иқтисод фанларидан маърузалар ўқиган[1].
1921—1925-йилларда Халқ коммунистик партиясининг 5-6—қурултойларида ва 1924-йил май ойидаги 8-қурултойида ҳамда 1922-йил августдаги 12-Умумроссия партия конференсиясида, Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг 1921-йил март ойидаги 10-қурултойида фирқа ташкилоти вакили сифатида иштирок этади.
1924-йилдан бошлаб Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлимида раҳбар лавозимида фаолият олиб боради. 1925-йилда ўзбек тилини яхши билганлиги сабабли „Қизил Ўзбекистон“ газетасида масъул муҳаррир ва бир вақтнинг ўзида „Коммунист“ нашри таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида иш юритган. 1924-йилда Госплан комиссияси аъзолари таркибига киритилгач республика саноат корхоналарини қуриш ишларига жалб қилинади. 1925-йилда Ўзбекистон Халқ комиссарлар Совети Раиси ўринбосари вазифасига тайинланади.
1928-йил март ойида Ўзбекистон Госплан ҳайъати раиси этиб тайинланди. 1928-йил сентабрда Ер ишлари (зироатчилик) халқ комиссари сифатида комиссарликни бошқарган. 1929-йилда Ўзбекистон МИҚ Президиуми аъзоси этиб тайинланди. 1930—1937-йилларда Ер ишлари комиссари ўринбосари ҳамда комиссарликнинг молия-план бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлайди. Ҳаниф Бурнашевни ўзбек тилида сиёсий иқтисод ва жамияцҳунослик ҳақида дарсликларни биринчилардан бўлиб ёзиб яратган шахс сифатида ҳам танисак бўлади.
1937-йил 25-июнда НКВД ходимлари томонидан террористик ташкилотга аъзо деб топилиб, тўқима айб билан қамоққа олинади ва кейинчалик 1938-йил 22-мартда отиб ўлдиришга ҳукм қилинди. 1956-йил 18-августда оқланди[2].
Манбалар
- ↑ „БУРНАШЕВ Ханиф Хисанович“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2-май 2024-йил.
- ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |