Ҳанифа Муҳиддиновна Мавлонова (30-январ 1924, Хўжанд – 24-октабр 2010, Москва) — хонанда (лирик-драматик сопрано). Халқ артисти (1968). Хўжанд мусиқа билим юртини (1936), Москва консерваториясини (1959) тугатган. Хўжанд Ёш томошабинлар театри (1937—39), Хўжанд мусиқали драма театри (1939—43), 1943-йилдан С. Айний номидаги опера ва балет театрининг етакчи актрисаси. Моҳин ("Тоҳир ва Зуҳра"), Гулрў ("Пўлат ва Гулрў"), Майсара ("Майсаранинг иши"), Ниссо ("Бахтиёр ва Ниссо"), Мария ("Мазепа"), Ярославна ("Княз Игор"), Маргарита ("Фауст"), Дездемона ("Отелло") каби роллари билан шуҳрат қозонди. М.нинг овози диапазони кенг, ёрқин ва жарангдорлиги билан ажралиб туради. М. тожик ва ўзбек мумтоз қўшиқлари ҳамда замонавий қўшиқларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил