Ҳанифа Нуриллаевна Муродова (1919.22.10, Каттақўрғон шаҳри) — хирург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969); тиббиёт фанлари доктори (1964), профессор (1966). 2-Москва тиббиёт институтини тугатгач (1943), ҳарбий врач (1943—46), 1-Москва тиббиёт институтида ординатор (1946—49), МХРда Чойбалсан номидаги институт хирургия кафедрасида ўқитувчи, айни вақтда касалхона хирурги (1953-56), СССР Тиббиёт Фанлар академияси Юрактомир касалликлари илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1956—63), Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 1-хирургия кафедраси мудири (1964—80). Илмий ишлари турли хирургик касалликларни, хусусан, сурункали коронар етишмовчиликни хирургик усулда даволаш муаммоларига бағишланган. МХРнинг "Қутб юлдузи" ордени билан мукофотланган.

Манбалар

  • Хирургическое лечение при хронической коронарной недостаточности, Т., 1970.