Hannah Aspden
Ҳаннаҳ Элизабетҳ Аспден (2000-йил 11-июнда туғилган) – америкалик пара сузувчи. 2016-йилда Олимпия ёки Паралимпия ўйинларидан бирида медал олган АҚШ жамоаси таркибидаги энг ёш сузувчи. 2019–2020-йилги мавсумда Қуээнс Университй оф Чарлоттеда ўқиш давомида Аспден 100 метрга чалқанча ва 100 метрга эркин услубда сузиш бўйича АҚШ Паралимпия ўйинларининг қисқа масофага сузиш бўйича рекордларини янгилаган.
| Ҳаннаҳ Аспден | |
|---|---|
|
Аспден 2024-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
2000-йил 11-июн Ралеигҳ, Шимолий Каролина, АҚШ |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
Ёшлик йиллари
Аспден Шимолий Каролина штатининг Ралеигҳ шаҳрида чап оёқсиз туғилган. Онасининг исми Женнифер Аспден[1]. У 4 ёшида сузишни ўрганган, чунки маҳаллий ЙМCА бассейнининг чуқур қисмига киришни хоҳлаган. Ўн ёшга тўлганида сузиш бўйича биринчи маротаба мусобақада иштирок этган ва шу ерда нафақадаги пара сузувчи Элизабетҳ Стоне билан танишган[2]. Икки йил ўтиб, Аспден АҚШнинг Ривожланаётган жамоаси таркибига киритилган ва 13 ёшида АҚШ миллий жамоасининг энг ёш аъзоси бўлган[3].
Аспден 7 ва 8-синфларини Қуэст Аcадемй Чартер Счоолда ўқиган, сўнгра Леэсвилле Роад Ҳигҳ Счоолга ўтган[4].
Карераси
Аспден 2014-йилда АҚШ жамоасига кириш учун ўтказилган танловда С9/СБ8/СМ9 тоифалари бўйича баҳсларда бошқа номзодлардан 0,01 сония яхшироқ натижа кўрсатган ва жамоага танлаб олинган[5]. Натижада, у 2014-йилги Пан Паcифиc сузиш чемпионатида миллий жамоа таркибида ўзининг дебют иштирокини амалга оширган ва ушбу мусобақада 30.47 сония натижани қайд этган[6].
Аспден Ёзги Паралимпия ўйинларида илк бор 2016-йилда иштирок этди ва шу йил Олимпия ёки Паралимпия ўйинларида медал қўлга киритган АҚШ жамоаси таркибидаги энг ёш сузувчига айланди. Аспден ушбу мусобақада 100 метрга чалқанча сузиш бўйича баҳсларда, шунингдек, 4х100 метрга аралаш эстафета йўналишида бронза медалини қўлга киритган[7]. Кейинги йили, яъни 2017-йилда спортчи Жаҳон чемпионатда иштирок этувчи АҚШ жамоаси таркибига танлаб олинган ва Қуээнс Университй оф Чарлоттега ўқишга киришни режалаштирган[8].
2018-йилги пара сузиш бўйича Пан Паcифиc чемпионатида Аспден 4×100 метрга аралаш эстафета баҳсларида кумуш медални қўлга киритган[9]. Кейинги йили Парапан Америка ўйинларида эса С9 тоифасида аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча сузиш ҳамда 400 метрга эркин услубда сузиш йўналишларида олтин медални қўлга киритган[10]. Ўқув йили давомида Аспден 6 та сузиш мусобақаларида иштирок этди ва 100 метрга чалқанча сузиш ҳамда 100 метрга эркин услубда сузиш бўйича Америка Паралимпия ўйинларининг қисқа масофага сузиш бўйича рекордларини янгилаган[11].
2022-йил 14-апрел куни Аспден АҚШ номидан 2022-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жамоа таркибига танлаб олинган[12]. 2023-йил 29-апрел куни эса яна бир бор 2023-йилги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШ терма жамоаси таркибига киритилган[13].
Шахсий ҳаёти
Аспденнинг бир акаси ва бир опаси бор. Спортчининг энг севимли мусиқий жанри классик рок ҳисобланади[14].
Манбалар
- ↑ Исзлер, Мадисон. „Ралеигҳ Паралймпиc сwиммер: 'И дон'т wант то маке анй эхcусес'“. Тҳе Неwс & Обсервер (2016-йил 16-октябр). Қаралди: 2019-йил 10-декабр.
- ↑ Пералта, Катҳерине. „16-еар-олд НC сwиммер амонг ёунгест вйинг фор а спот он У.С. Паралймпиc теам“. Чарлотте Обсервер (2016-йил 1-июл). Қаралди: 2019-йил 10-декабр.
- ↑ „Ҳаннаҳ Аспден cонқуэрс иллнесс ин тиме фор Рио Паралймпиcс“. Нортҳ Стате Жоурнал (2016-йил 28-август). Қаралди: 2019-йил 10-декабр.
- ↑ „Меэт Ҳаннаҳ - Формер Қуэст Аcадемй Студент“. қуэстчартер.орг (2016-йил 16-октябр). 2025-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Лиэберман. „Афтер Ҳард-Эарнед Медалс ин Рио, Паралймпиc Сwиммер Ҳаннаҳ Аспден Ҳунгрй Фор Море Ат Wорлдс“. теамуса.орг (2017-йил 30-ноябр). 2018-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Годдард. „Силверман смашес 400м фреэстйле wорлд реcорд ат Пан Паcифиc Пара-Сwимминг Чампионшипс“. инсидетҳегамес.биз (2014-йил 6-август). Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Приcе. „Но Лонгер Тҳе Ёунгест, Паралймпиc Сwиммер Ҳаннаҳ Аспден Эмбраcес Ҳер Леадершип Роле“. теамуса.орг (2019-йил 7-август). Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Пруден. „Қуээнс Гец Вербал Cоммитмент фром Паралймпиc Медалист Ҳаннаҳ Аспден“. сwиммингwорлдмагазине.cом (2017-йил 11-июл). Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Д'Аддона. „У.С. Паралймпиc Атҳлетес Эарн Фиве Голд ат Wорлд Пара Сwимминг Wорлд Сериэс“. сwиммингwорлдмагазине.cом (2018-йил 20-апрел). Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Ҳарт. „ҲАННАҲ АСПДЕН ЛЕАДС УС ПОДИУМ СWЕЭП ФОР 2НД CОНСЕCУТИВЕ НИГҲТ АТ ПАРАПАН АМС“. сwимсwам.cом (2019-йил 28-август). Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ „Ҳаннаҳ Аспден“. қуээнсатҳлетиcс.cом. Қаралди: 2019-йил 11-декабр.
- ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
- ↑ Оверенд. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Селеcц 22 (Инcлудинг Жуст 6 Мен) фор 2023 Wорлдс Ростер“. сwимсwам.cом (2023-йил 29-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-апрел.
- ↑ „Ҳаннаҳ Аспден“ (эн). www.теамуса.cом (2024-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 11-ноябр.