Ҳанс Адолф Кребс (1900. 25.8, Хилдесхайм, Германия — 1981)— инглиз биокимёгари. Лондон қироллик жамияти (1947-йилдан) ва АҚСҲ Миллий Фанлар академияси (1964-йилдан) аъзоси. Гёттинген, Фрейбург, Мюнхен ва Берлин университетларида ўқиган (1919—1925) ва ишлаган (1926—33). Оксфорддаги Қирол касалхонаси профессор (1967-йилдан). Асосий ишлари ҳайвонлар организмида моддалар алмашинувини ўрганишга оид. 1932-йилда аминокислоталардан карбамид (сийдикчил) ҳосил бўлишини аниқлаган (орнитин ҳалқаси). 1937-йилда трикарбон кислоталар ҳалқасини (қаранг Кребс ҳалқаси), шунингдек, организмда дикарбон ва трикарбон кислоталар сиклини кашф этган. Нобел мукофоти лауреати (1953)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил