Hans Christian Andersen mukofoti
Ҳанс Чристиан Андерсен мукофоти – Интернатионал Боард он Боокс фор Ёунг Пеопле (ИББЙ) томонидан „болалар адабиётига қўшган улкан ҳиссаси учун“ битта муаллиф ва битта иллюстраторнинг ҳар бирига алоҳида топшириладиган адабий мукофот ҳисобланади[1]. Ёзувчига бериладиган мукофот илк бор 1956-йилда, иллюстрация мукофоти эса 1966-йилда ўз эгасига топширилган. Ушбу мукофотни кўп ҳолларда „кичик Нобел“ деб аташади.
| Ҳанс Чристиан Андерсен мукофоти | |
|---|---|
|
| |
| Тақдирлаш асоси | Болалар адабиётига қўшган улкан ҳиссаси учун |
| Тақдим этувчи | Интернатионал Боард он Боокс фор Ёунг Пеопле |
| Ҳолати | Топширилади |
| Биринчи бор тақдирланиш |
1956 – ёзувчилар учун 1966 – иллюстраторлар учун |
Ҳар икки мукофот ХИХ асрда яшаб ижод қилган даниялик ёзувчи Ҳанс Чристиан Андерсен шарафига номланган ва ҳар бир ғолиб Ҳанс Чристиан Андерсен медали ва диплом билан тақдирланади. Медаллар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ИББЙ конгрессида топширилади.
Тарихи
Тҳе Интернатионал Боард он Боокс фор Ёунг Пеопле (ИББЙ) 1950-йилда Желла Лепман томонидан ташкил этилган[2]. Ҳанс Чристиан Андерсен мукофотини жорий қилиш 1953-йилда таклиф қилинган ва уч йилдан сўнг, 1956-йилда илк маротаба ушбу мукофот ўз эгасига топширилган[3]. Мукофот Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда болалар адабиётига оид сифатли китоблар сонини кўпайтириш ва ёзувчиларни рағбатлантириш учун жорий этилган. Мукофот икки йилда бир маротаба берилиши белгиланган ва дастлаб олдинги икки йил давомида нашр этилган асарлар учун топширилган[4]. 1962-йилда мукофот эгасини аниқлаш мезонлари ўзгарган. Унга кўра, мукофот ўз асарларининг қиймати билан болалар адабиётига доимий ҳисса қўшиб келган тирик муаллифга берилиши кўзда тутилган. Муаллифнинг тўлиқ асарлари, хусусан, бадиий асарлари ҳам мукофот топширишда инобатга олинади[5].
Ҳакамлар ҳайъати
Ушбу мукофот ғолиблари ИББЙ ижроия қўмитаси томонидан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан танланади. Ҳакамлар ҳайъати президенти ИББЙ бош ассамблеяси томонидан сайланади. Дастлаб ҳакамлар сони 7 тани ташкил қилган бўлса[5], 2000-йилда улар сони 10 тага етган. 2002-йилда ҳакамлар ҳайъатида бўлиниш юз берган, яъни, 5 киши асарларга ва қолган 5 киши иллюстрацияларга жавобгар қилиб қўйилган. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари болалар адабиёти йўналишида етарли малакага эга бўлиши ва турли хил гуруҳларни ифодалаши керак. Номзодларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлаш учун одатда 6 ой муддат керак бўлади[6].
Желла Лепман 1956–1960-йиллар давомида ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида фаолият олиб борган ва вафотига қадар (1970-йил) ИББЙ президенти лавозимида, кейин эса унинг фахрий президенти сифатида ҳакамлар ҳайъати сафига киритилган. Президентлар сафида Виргиниа Ҳаливанд (1970-1974), Патриcиа Cрамптон (1982-1986) ва Ана Мариа Мачадо (1986–1990) каби таниқли инсонлар ҳам ишлаган[7].
Асар учун бериладиган мукофот соҳиблари



Иллюстрация учун бериладиган мукофот соҳиблари


Мамлакатлар бўйича ғолиблар
Ғолибларнинг аксарият қисми Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари фуқароларидир. Ушбу минтақалардан ташқари мамлакатдан бўлган илк ғолиб 1974-йилда эронлик Фаршид Месгҳали бўлган[12]. Мукофотга сазовор бўлиш муаллиф ва иллюстраторлар учун бутун дунёга танилиш ва асарлари кенг миқёсда сотилиши учун дебоча ҳисобланади[13]. 2021-йил ҳолатига кўра, 25 мамлакат фуқаролари ушбу мукофотга лойиқ топилган. Улар орасида америкаликлар энг кўп ҳисобланади. Немислар тўрт бора иллюстрация йўналишида мукофотга лойиқ кўрилган.
| Мамлакат | Иллюстрация учун | Асар учун | Умумий |
|---|---|---|---|
| 1 | 6 | 7 | |
| 4 | 2 | 6 | |
| 2 | 3 | 5 | |
| 2 | 3 | 5 | |
| 3 | 1 | 4 | |
| 3 | 1 | 4 | |
| 1 | 2 | 3 | |
| 2 | 1 | 3 | |
| 1 | 2 | 3 | |
| 1 | 2 | 3 | |
| 1 | 1 | 2 | |
| 1 | 1 | 2 | |
| 1 | 1 | 2 | |
| — | 2 | 2 | |
| — | 1 | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| — | 1 | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| 1 | — | 1 | |
| 1 | — | 1 |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ҳанс Чристиан Андерсен Аwардс“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-18 санасида архивланган).
- ↑ Глиструп 2002, с. 14.
- ↑ Эллис 1973, с. 20.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Глиструп 2002, с. 15.
- ↑ 5,0 5,1 Глиструп 2002, с. 16.
- ↑ Глиструп 2002, с. 17.
- ↑ „Ҳанс Чристиан Аwард журй мемберс“. Глиструп, эд., пп. 119–24. Ретриэвед 12 Жулй 2013.
- ↑ 8,0 8,1 „Ҳанс Чристиан Андерсен Аwард“. Интернатионал Боард он Боокс фор Ёунг Пеопле. Қаралди: 2024-йил 9-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ „Мураил, Леэ wин 2022 Ҳанс Чристиан Андерсен Аwард“ (эн-АУ). Боокс+Публишинг (2022-йил 22-март). Қаралди: 2022-йил 24-март.
- ↑ 10,0 10,1 Кантор, Эмма „Бологна 2024: Ҳеинз Жанисч анд Сйдней Смитҳ Wин 2024 Ҳанс Чристиан Андерсен Аwардс“ (эн-УС). Публишерс Wеэклй (2024-йил 9-апрел). Қаралди: 2024-йил 9-апрел.
- ↑ „Мураил, Леэ wин 2022 Ҳанс Чристиан Андерсен Аwард“ (эн-АУ). Боокс+Публишинг (2022-йил 22-март). Қаралди: 2022-йил 24-март.
- ↑ Глиструп 2002, с. 19.
- ↑ Глиструп 2002, с. 20.
Адабиётлар
- Глиструп, Эва. Тҳе Ҳанс Чристиан Андерсен Аwардс, 1956–2002 (эн). Интернатионал Боард он Боокс фор Ёунг Пеопле, 2002.
- Эллис, Алеc. Ҳоw то финд оут абоут чилдрен'с литературе., 3д, Охфорд: Пергамон Пресс, 1973. ИСБН 0-08-016970-8. ОCЛC 624532.