Ҳанс Ҳатебоэр (талаффузи: Ханс Хатебур; 1994-йил 9-январда туғилган) — голландиялик профессионал футболчи, Сериэ А вакили „Аталанта“да ва Голландия терма жамоасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Ҳанс Ҳатебоэр
Ҳатебоэр Аталанта билан, 2017-йилда.
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1994-йил 9-январ (1994-01-09) (32 ёш)
Таваллуд жойи Беэрта, Нидерландия
Бўйи 1.85 м[1]
Амплуаси Ўнг қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Реннес
Рақами 33
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
ТҲОС
Веэндам
Гронинген
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2017 Гронинген 87 (1)
2017—2024 Аталанта 189 (8)
Миллий терма жамоа
2014 Нидерландия У20 3 (0)
2014—2016 Нидерландия У21 8 (2)
2018— Нидерландия 13 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 13-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Гронинген

Гронинген академияси тарбияланувчиси бўлган Ҳатебоэр профессионал дебютини 2014-йилнинг 18-январида РКC Wаалwижкга қарши ўйинда ўтказди. 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувда голли узатмани амалга оширди, аммо кейинроқ четлатилди. 2014-йил 19-февралда Ҳатебоэр шартномани уч йилга узайтирди[2]. Европа плей-офф финалида АЗ дарвозасига ҳал қилувчи гол урди. 2014—2015-йилги мавсумда Ҳатебоэр жамоа билан ўзининг биринчи йирик кубоги — КНВБ кубогини қўлга киритди ва УЭФА Европа лигасига йўл олди[3][4].

Аталанта

2017-йилда Ҳатебоэр Аталанта клубида қўшилди. 2017-йилнинг 19-мартида клуб сафида дебютини ўтказди, Песcара қарши ўйинда (3:0) голли узатмани амалга оширди[5]. 2018—2019-йилги мавсум Ҳатебоэр учун янада муваффақиятли мавсум бўлди, чунки А Сериядаги барча ўйинларда майдонга тушди ва бешта гол урди. Мавсум „Аталанта“ учун ҳам анча яхши мавсум бўлди Клуб лигада учинчи ўринни эгаллади ва клуб тарихида биринчи марта УЭФА Чемпионлар лигасига йўлланма олди[6].

Халқаро фаолияти

2018-йилнинг март ойида Ҳетебоэр Голландия терма жамоасига Англия ва Португалияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун биринчи чақирувини олди[7].

Ҳатебоэрнинг халқаро майдондаги дебюти 2018-йил 23-март куни Амстердам аренасида Англияга қарши халқаро ўртоқлик ўйинида бўлган[8]. 2020-йил 4-сентябр куни УЭФА Миллатлар лигасида Полшага қарши ўйинда Голландия терма жамоаси сафида деярли уч йилдан кейин илк бор майдонга тушди, учрашувда Бергwижннинг ғалабали голига ассистентлик қилди[9].

Фаолият статистикаси

Клубда

13-ноябр, 2022-йил ҳолатига кўра[10]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Қитъа Бошқа Жами
Дивисион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Гронинген 2013—2014 Эрадивизия 14 0 0 0 — 4 1 18 1
2014—2015 Эрадивизия 23 0 5 1 2 0 — 30 1
2015—2016 Эрадивизия 31 0 2 0 6 0 3 1 42 1
2016—2017 Эрадивизия 19 1 2 1 — — 21 2
Жами 87 1 9 2 8 0 7 2 111 5
Аталанта 2016—2017 Сериэ А 6 0 0 0 — — 6 0
2017—2018 Сериэ А 33 0 2 0 8 0 — 43 0
2018—2019 Сериэ А 35 5 4 0 4 1 — 43 6
2019—2020 Сериэ А 32 0 1 0 9 2 — 42 2
2020—2021 Сериэ А 22 2 2 0 6 0 — 30 2
2021—2022 Сериэ А 21 0 2 0 7 0 — 30 0
2022—2023 Сериэ А 12 1 0 0 — — 12 1
Жами 161 8 11 0 34 2 — 206 11
Жами фаолияти 248 9 20 2 42 3 7 2 317 16

Халқаро

14-июн, 2022-йил[11]
Терма жамоа ва-йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Нидерландия 2018 3 0
2019 0 0
2020 8 0
2021 0 0
2022 2 0
Жами 13 0

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ „Ҳанс Ҳатебоэр“. Аталанта Б.C.. 2021-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Cонтраcт воор Ҳатебоэр биж ФC Гронинген“ (нл). ФC Гронинген (2014-йил 19-феврал). Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
  3. ↑ „Гронинген cлаим фирст тропҳй wитҳ КНВБ Cуп триумпҳ“. Гоал.cом (2015-йил 4-май). Қаралди: 2015-йил 18-май.
  4. ↑ „ПЕC Зwолле вс. Гронинген - 3 Май 2015 - Соccерwай“. инт.соccерwай.cом.
  5. ↑ Меннега, Жан. „Ҳатебоэр дебутеэрт мет ассист“ (нл). Дагблад ван ҳет Ноорден (2017-йил 19-март). Қаралди: 2020-йил 15-декабр. „Ҳанс Ҳатебоэр ҳеэфт гедебутеэрд ин де ҳоофдмачт ван Аталанта Бергамо. Ҳиж деэд дат ин де тҳуисwедстрижд теген Песcара. Аталанта Бергамо wон мет 3-0 эн де эх-ФC Гронингер зетте зижн дебуут луистер биж мет ээн ассист биж де опенингстреффер.“.
  6. ↑ Палмар, Дамон. „Аталанта Қуалифй Фор УЭФА Чампионс Леагуэ Фор Тҳе Фирст Тиме Эвер“. Фоотбалл Натион Радио (2019-йил 27-май). Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
  7. ↑ „Роналд Коэман пуц труст ин Дутч ёутҳ, Жустин Клуиверт гивен фирст cалл-уп“. Эуроспорт (2018-йил 16-март).
  8. ↑ „Коэман'с дебут ас Нетҳерландс босс эндс wитҳ дефеат то Энгланд“. Фоотбалл Оранже (2018-йил 23-март).
  9. ↑ „Нетҳерландс 1-0 Поланд: Плаер Ратингс ас Бергwижн гоал гивес Дутч а wиннинг старт“ (2020-йил 5-сентябр).
  10. ↑ Ҳанс Ҳатебоэр Соccерwай сайтида
  11. ↑ Ҳанс Ҳатебоэр Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида

Ҳаволалар

  • Профиле Голландия Қироллик футбол ассоциацияси веб-сайти (нидерланд тилида)
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.