Hanthana Linux (operatsion tizim)
Ҳантҳана Линух – Федора асосида ишлаб чиқилган Линух дистрибутиви бўлиб, бепул ва очиқ кодли дастурий таъминот сифатида тарқатилади[1]. Дастлаб, операцион тизим интернетга кириш имкониятига эга бўлмаган Шри Ланка аҳолиси учун ишлаб чиқилган[2]. Дистрибутив ўзида кўплаб зарурий дастурий воситаларни жамлаган. Ҳантҳана Шри Ланкада жойлашган Ҳантҳана дастурчилар ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган[3].
| Ҳантҳана Линух | |
|---|---|
|
| |
|
| |
| Ишлаб чиқувчи | Ҳантҳана Cоммунитй |
| ОТ оиласи | Линух (Уних) |
| Негиз коди | Очиқ манбали |
| Илк э’лон қилиниши | 2009-йил 19-сентябр |
| Сўнгги версияси | 30 (27-август, 2019-йил) |
| Пакет менеджерлари | РПМ Пакет менежери |
| Ядро типи | Линух ядроси (Монолит ядро) |
| Интерфейс | ГНОМЕ |
| Лицензия | ГНУ |
| Ҳолати | Фаол |
| Веб сайт | ҳантҳана.орг |
Тарихи ва ишлаб чиқиш жараёни
Ҳантҳана – Федора операцион тизимининг қайта ишланмасидир. Ҳантҳана дастурчилар жамоасининг асл мақсади кўплаб иловалар билан таъминланган қулай Линух дистрибутивини яратиш эди, чунки Шри-Ланканинг кўплаб қишлоқларида интернет алоқаси мавжуд эмас эди.
Ҳантҳананинг биринчи версияси 2009-йил 19-сентабрда чиқарилган[4]. Ўшандан бери Ҳантҳана ҳамжамияти ҳар олти ойда Ҳантҳана операцион тизимининг янги версияларни чиқаради. Ҳар бир релиз 18 ой давомида хавфсизлик янгиланишлари билан таъминланади ва ҳар ой давомида дастурлар янгиланади.
Ҳантҳана дастурий пакетлар менежерлари Федора пакетлари асосида яратилган: иккала дистрибутив ҳам РедҲатнинг рпм пакет менежери ва Юм (ПаcкагеКит) пакет бошқарув тизимидан фойдаланади.
Ўрнатиш
Ҳантҳанани ўрнатиш одатда Ливе ДВД диски билан амалга оширилади. Ҳантҳана тўғридан-тўғри ДВД дискнинг ўзидан ишга туширилиши мумкин, бу фойдаланувчига аппарат таъминоти ва драйверларни созлаш учун операцион тизимни „тест-дриве“ қилиш имконини беради.
Фойдаланувчилар ДВД диск тасвирини (.исо) веб-сайт орқали юклаб олишлари мумкин, кейинчалик у ДВД дискка ёзилиши ёки қаттиқ дискдан(УНетбоотин ва ГРУБ орқали) ишга туширилиши мумкин.
Янги версиялар
Ҳантҳана дастурчилар жамоаси янги Ҳантҳана Линух 30 (Вишwа) чиқарилганини эълон қилишди[5]. Ушбу дистрибутив кўп сонли иловалар, медиа-кодеклар ва махсус дизайн билан ҳажми 1,9 ГБ бо'лган Ливе ДВД дискда чиқарилди. Ушбу релиз Ҳантҳана Линух 28 (Кандула) деб ном олди. Ҳантҳана Линух 28 релизи Ҳантҳана Линух лойиҳасининг энг охирги операцион тизими ҳисобланади. Иловалар тўпламидан ташқари, янги операцион тизимга ЛибреОффиcе қўлланмаси ҳам қўшилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ҳантҳана Оффиcиал Wебсите.“. 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-феврал.
- ↑ „Ҳантҳана'с дефаулт софтwаре лист.“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-феврал.
- ↑ Ҳантҳана Cоммунитй.
- ↑ „Ҳантҳана Линух Блог " Блог Арчиве " Ҳантҳана Линух Лаунчед“. 2011-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Ҳантҳана Линух 30 (Вишwа).