Ҳанука

Ҳанука (ибр. “янгиланиш”, “ёритиш”) - яҳудийларнинг Сурия қироли Антиокас устидан қозонган ғалабалари шарафига бағишланган байрам ҳисобланади. 168-йилда яҳудийларнинг Салавкийларга қарши олиб борган курашлари асносида, юнонлар ибодатхонага бостириб кириб, у ердаги ёғларнинг барини ифлос қилиб ташлайдилар. Яҳудийлар ғалаба қозонгач, ибодатхонада минорани ёқиш учун, атиги битта идишда бир кунга етадиган тоза ёғ топадилар. Шунда мўжиза юз бериб, бир кунга етадиган ёғ билан саккиз кун давомида минора ёниқ туради. Кислав (ноябр-декабр) ойининг йигирма бешинчи кунидан бошланиб 8 кун давом этадиган бу байрамнинг одатий кунлардан биргина фарқи ҳанукия деб номланган тўққиз шохли шамдондан ҳар куни биттасининг ёқилишидир[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 465.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.