Hanyang universiteti
Ҳанянг университети (ҲЙУ) —— Жанубий Кореянинг Сеул ва Ансан шаҳарларида жойлашган хусусий университетдир[2] . Ҳанянг (ҳàнгàн) сўзи Чосон сулоласи даврида ишлатилган пойтахт Сеулнинг собиқ номидан келиб чиққан[3]. Дастлаб университет 1939-йилда муҳандислик мактаби сифатида ташкил этилган. Ҳанянг муҳандислик ва архитектура дастурларини таклиф қилган мамлакатдаги биринчи университет бўлиб,СТЕМ соҳалари бўйича етакчи университетлар қаторида туради. Ҳанянг университети ҳар йили 3,000 дан ортиқ халқаро талабаларни қабул қилади ва ҳар йили 3,300 дан ортиқ талабаларни чет элга ўқиш дастурларига юборади.2018-йил ҳолатига кўра Ҳанянг университети 76 мамлакатдан 777 та ҳамкор университетларга эга эди[4] .
корейсча: 한양대학교 | |
| Шиори | Севги амалда ва ҳақиқатдадир корейсча: 사랑의 실천 |
|---|---|
| Тури | хусусий |
| Асос солинган санаси | 1939 |
| Ректори | Ким Люн-жоон |
| Бакалавриат | 25,155[1] |
| Магистратура | 9,506[1] |
| Веб-сайти | www.ҳанянг.аc.кр |
Тарихи
Ҳанянг университети 1939-йил 1-июлда, Япония босқини даврида Донг-А муҳандислик институти сифатида ташкил этилган. Донг-А институти Сеулнинг Жонгно туманида 630 нафар талаба ва 35 нафар профессор-ўқитувчилар билан иш бошлаган.1941-йил май ойида институт бошқа жойга кўчирилган .1943-йилда Корея ҳали ҳам Япония мустамлакаси остида бўлганлиги сабабли институт янги талабаларни қилишдан тўхтатилган. Бу 1944-йил 15-мартда мактабнинг вақтинча ёпилишига олиб келди[5][6]. 1945-йил августда давлат мустақиллиги тиклангач, Донг-А институти номини Миллий муҳандислик институти деб ўзгартирган. Институт асосчиси доктор Ким Люн-Жун Кореяни қайта қуришда саноат тараққиётининг муҳимлигини олдиндан билган ва Ҳнянг университетини суд ва академик орган сифатида ташкил этган.1948-йил июл ойида университет Кореядаги биринчи тўрт йиллик муҳандислик олийгоҳи сифатида аккредитациядан ўтказилди.
Рейтинги
2017-йил Жоонганг Илбо журнали рейтингида уситетининг Сеул кампуси мамлакатда 3-ўринни, ЭРИCА кампуси эса 9-ўринни эгаллади[7]. Корея иқтисод ва муҳандислик мактабларини баҳолаш рейтингига кўра Ҳанянг университети муҳандислик йўналишида мамлакатда биринчи ўринни эгаллади. Кореа Эcономиc Даилй ва Глобал Ресеарч нашри билан ҳамкорликда ўтказилган „2016-йилда муҳандислик мактабини баҳолаш“да Ҳанянг университети 299 балл тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллади. Ҳанянг университети саноат ва университет ҳамкорлиги, технологияларни тижоратлаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим ва тадқиқот сифати бўйича мамлакатдаги 50 та мактаб орасида энг юқори баллни қўлга киритди[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Университй ат а Гланcе“. Ҳанянг Университй. 2023-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
- ↑ „Ҳанянг Унив, Эриcа Cампус интродуcтион“. ҳанянг Университй. 2017-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-май.
- ↑ „Формер наме оф Сеоул“. Энcйcлопæдиа Британниcа (2009). 2015-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
- ↑ „Ҳанянг ат а Гланcе 2018“. Ҳанянг Университй. 2018-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
- ↑ „Ҳанянг Университй Чронологй“. Ҳанянг Университй. 2020-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-март.
- ↑ „Ҳанянг Университй Ҳисторй“. Ҳанянг Университй. 2017-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-март.
- ↑ „대학평가 종합 ТОП 5... 연대·고대 제친 2,3위는“ (ко). 중앙일보 (2017-йил 23-октябр). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-май.
- ↑ „Ҳанянг Университй Ранкед Фирст ин 2016 Энгинеэринг Счоол Ассессмент“ (2016-йил 8-июн). 2018-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-октябр.