Ҳақиқ, ақиқ — заргарлик буюми, аёллар тақинчоғи. Йирик ҳажмдаги Ҳ. ва бошқа қимматбаҳо тошларга Бухородаги ҳинд, эронлик усталар ҳуснихат билан араб ёзувида матнлар (муҳр, Қуръон оятлари)ни ўйиб битганлар. Йирик ҳажмдаги тошлар сайқалланган, турли мужассамотлар (асосий майдон — турунж, ҳошия ва бошқалар) ҳосил қилиб ўймакори безатилган ҳамда металл (кумуш ва бошқалар) гардишларга ўрнатилган; гардиш атрофи кунгурадор бўлиб, юқорисига илгак ишланган, қуйи қисми баргак, маржонли шокилалар билан безатилган. Баъзан тайёр безатилган Ҳ.лар келтирилиб, Бухорода гардишга ўрнатилган. Ҳ. асосан кўкрак, курак ва бошқа жойларга осилиб, одатда тумор ва зифасини бажарган.