Wалтер Сеймоур Аллwард, Веритас, 1920

Ҳақиқат атамаси остида воқеълик, факт; реал нарса, ҳодиса ёки ҳолат тушунилади. Фалсафа обектларидан бири бўлиб, ҳақиқатнинг аслида нима эканлигини аниқлаш устида қатор ишлар ёзилган. Ҳақиқат бўлмаган ҳолат ёлғон, деб аталади. Ҳақиқат субектив, обектив ёки мутлақ даражаларга ажратилади; бунда обектив ва мутлақ ҳақиқатлар мавжудлиги ҳамон савол остидадир.

Ҳаволалар

Ҳақиқат — воқеликнинг киши онгида тўғри акс этиши, билимларимизнинг обектив реалликка мос келиши. Ҳ. инсоннинг борлиқни билишдаги асосий мақсадларидан бири. У асосан инсон билимлари билан борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги муносабат масаласини ўз ичига олади. Антик давр мутафаккирлари (Эпикур, Демокрит, Лукреций) Ҳ.ни билимларимизнинг нарса ва ҳодисалар моҳиятини ифодалашга мос келиши сифатида тушунганлар. Бундай тушуниш янги давр файласуфларига (Ф.Бекон, Б.Спиноза, К.Гелвеций, Д.Дидро, П.Голбах, М. В. Ломоносов, Л.Феербах) ҳам хосдир.

Ҳ.нинг объектив, мутлақ, нисбий шакллари бор. Амалиёт тасдиклаган ҳар қандай билим объектив Ҳ.дир. Бунда оламдаги нарса ва ҳодисалар моҳияти инсон онгига боғлиқ эмас (Ҳ. мазмунан объектив, лекин шаклан инсон тафаккури фаолиятининг натижаси сифатида субъективдир). Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тўлиқ, аниқ, мукаммал билимлар мутлақ Ҳ.дир. Нисбий Ҳ. объек-тив Ҳ.нинг баъзи томонини, бўлагини, қисмини акс эттирувчи билимдир, у объектни тўла, мукаммал акс эттира олмайди. Билиш нисбий Ҳ.лардан мутлақ Ҳ.лар томон ривожланиб боради. Ҳар қандай мутлақ Ҳ. нисбий Ҳ.ларнинг чексиз ривожланиб бори-шидан вужудга келади, ҳар бир нисбий Ҳ.да эса мутлақ Ҳ.нинг зарраси мавжуд бўлади. Илмфан тараққиётида ҳар бир янги босқич нисбий Ҳ.лар сифатида мутлақ Ҳ.нинг мазмунига янги-янги зарралар қўшиб боради. Борлиқ бепоён ва чексиз бўлгани каби, инсоннинг уни билиши ҳам чексиз давом этади. Ҳ. ҳамиша кон-кретдир, мавҳум Ҳ. йўқ. Ҳар бир билимнинг ҳақиқатлиги маълум жойга, вақт ва вазиятга, киши били-шининг имкониятига ва даражасига боғлиқ.

Билиш жараёнида нисбий ва мут-лақ Ҳ.лар нисбатини тўғри тушунмаслик, Ҳ.нинг конкретлигини ҳисобга олмаслик билиш назариясида 2 та янглиш қараш — догматизм ва релятивизмга олиб келади.

Ҳ. тушунчаси фақат гносеологик масала эмас, балки аксиологик жиҳатга эга. У „адолат“, „яхшилик“, „гўзаллик“ тушунчалари каби умуминсоний қадрият ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳақиқат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар