Haqnazarxon
Ҳақназархон, Ҳақназар Султон (?—1580) — қозоқлар хони (1538-йилдан). Отаси Қосимхон каби ҳокимиятини мустаҳкамлаш, хонлик ҳудудини кенгайтиришга ҳаракат қилган. Нўғай ўрдасидаги ўзаро ички низолардан фойдаланиб ўрдага тобе қозоқ уруғларининг бир қисмини ўзига бўйсундирган. Мўулистон хонлари билан узоқ муддат кураш олиб борган. 50-йилларнинг охирида Ҳ. Сирдарё бўйидаги савдоҳунармандчилик марказла-, ри ва Тошкентни босиб олиш учун шайбонийлардан Бобо султон ва Аб-дуллахон ИИ билан курашган. 1573-йил рус ҳукумати Ҳ. билан ўзаро алоқа боғлашга уринган. Ривоятларга кўра, қозоқларнинг 3 та жузга ажралиши Ҳ. номи билан боглиқ бўлган.
| Ҳақназархон | |
|---|---|
қозоқча: Хақназар хан | |
| Қозоқ хонлиги хони | |
|
Мансаб даври 1538 – 1580 | |
| Аввалгиси | Буйдашхон |
| Кейингиси | Шиғайхон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1509-йил Қозоқ хонлиги |
| Вафоти |
1580-йил 18-май Қозоқ хонлиги |
| Болалари | ўғиллари: Мунғатай Султон, Динмуҳаммад Султон, Бозғил Султон |
| Онаси | Ханик Султон Хоним |
| Отаси | Қосимхон |
| Дини | ислом суннийлик |
| Жанглари |
Қозоқ хонлигидаги ички уруш Нўғай Ўрдасига қарши юриши (1568) |
Адабиёт
- Материалм по истории казахских ханств ХВ-ХВИИИ веков, Алма-Ата, 1969.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |