Harakat
Ҳаракат — борлиқнинг ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни (қаранг Барқарорлик ва ўзгарувчанлик) ифодаловчи фалсафий категория. Ҳаракат тушунчаси имкониятларнинг воқеликка айланишини, рўй бераётган ҳодисаларни, оламнинг бетўхтов янгиланиб боришини акс эттиради. Оламдаги ҳар қандай жараён ҳаракат туфайли содир бўлади. Ҳар қандай ўзгариш — Ҳаракатдирдир. Ўзгаришлар фақат моддий объектларга эмас, балки маънавий, ғоявий объектларга ҳам хосдир. Ҳар қандай (моддий ёки ғоявий) объектнинг мавжудлиги ундаги Ҳаракат ва ўзгаришлар туфайли намоён бўлади. Шу сабабли Ҳаракат борлиқнинг асосий мавжудлик шаклидир. Фалсафий адабиётларда моддий борлиқнинг қуйидаги Ҳаракат шакллари ажратиб кўрсатилади: 1) механик Ҳаркат— жисмларнинг фазодаги ўрни вақт ўтиши билан бошқа жисмларга нисбатан ўзгариши. Барча жисмларнинг Ҳаракати нисбийдир, чунки Ҳаракат Ерга нисбатан (кенг маънода) ва атрофдаги жисмларга (мас, йўл четидаги дарахтга) нисбатан қаралади. Кузатилаётган жисмнинг Ҳаракати қайси жисмга нис-батан ўрганилаётган бўлса, ўша жисм саноқ жисм деб аталади, агар Ҳаракат Ерга нисбатан бўлса, у ҳолда Ер — саноқ жисм, агар Ернинг Қуёш атрофидаги Ҳараракти ҳақида гапирилса, Қуёш саноқ жисм бўлади. Ҳаракатнинг айланма, илга-рилама, илгарилама-қайтма (мас, поршеннинг Ҳаракати), тўғри чизиқли, эгри чизиқли, уюрма, тўлқинсимон ва бошқа турлари фарқланади. 2) физик Ҳ. (элементар зарралар, атом ядроси ва атомнинг Ҳаракатдан тортиб, оламнинг фундаментал кучлари, иссиқлик, электр ва майдон Ҳ.игача, ёруғликдан тортиб коинотнинг гравитация кучигача барчаси шу Ҳ. шаклига мансубдир); 3) кимёвий Ҳ. (бунга моле-кулаларнинг ассоциацияси ва диссоциаиияси, ионлар Ҳ.и, модданинг музлаши ва кристалланиш жараёнлари, кимёвий реаксиялар, кимёвий синтез ва парчаланиш, ёниш ва ок-сидланиш ва бошқа кимёвий жараёнлар киради); 4) биологик Ҳ. (ҳаётий жараёнлар). Айрим манбаларда кимёвий Ҳ.дан кейин моддий объектларнинг прогрессив ва регрессив йўналишда ривожланишига қараб, юксакликка — биологик Ҳ.га ва қуйи йўнали-шига, инқирозига қараб — геологик Ҳ. ҳам кўрсатилади, чунки, ер юзида жонли организмларнинг ҳалок бўлиши оқибатида катта-катта материклар, маржон ороллар вужудга келади. Улар геологиянинг тадқиқот объектига киради; 5) ижтимоий Ҳ. (жамиятдаги ижтимоий жараёнларнинг намоён бўлиши). Булардан ташқари, инсон ақл-заковати ҳамда ахборот жараёнлари билан боғлиқ бўлган гоявий, маънавий кўринишдаги Ҳ. шакллари ҳам мавжуд. Тафак-кур — фикрнинг Ҳ.и, информацион Ҳ., ғоянинг Ҳ.и, маънавий Ҳ., хаёлий Ҳ. ва бои|қалар шулар жумласига киради. /Ҳнинг энг содда шакли механик Ҳ. бўлиб, унинг ман-баи ташқи таъсирда, Ҳ. мураккаб шак-лларининг маябаи эса ички алоқадорликларда- ʻҚадимдан Ҳ. ва унинг манбалари ҳақида турли консепсиялар илгари сурилган. Ҳ.ни оламнинг асосий моҳияти деб қараш Авестовя таъкидланган. Қад. Миср, Бобил, Хитой, Ҳин-дистон, Юнонистон олимлари Ҳ.нинг моҳиятига оид махсус асарлар ёзишган. Улар Ҳ.нинг хусусиятлари, шакллари, манбаи ҳақидаги илк ғояларни ишлаб чиқишган. Айрим файласуфлар эса Ҳ.нинг мавжудлигини ҳам инкор этган. Элейлик Зенон Ҳ.нинг йўқли-гини ўзининг "Ахилл ва тошбақа", "Дихатомия", "Учаётган камон ўқи" каби машҳур апорияларнда исботлашга уринган.
Шарқ фалсафасида эса Форобийнинг фалсафий рисолаларида бу муаммо мукаммал асослаб берилган. Янги давр фалсафасида Гегел Ҳ.нинг моҳиятини формал мантиқ воситасида ифодалаш мумкин эмаслиги, уни фақатгина диалектик мантиқ доирасидагина изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаган. Ҳ.ни тушунтиришда Ҳ.нинг моддий ташувчиси, манбаи ҳақидаги ғоялар муҳим аҳамиятга эга. Инглиз олими Ж. Толанд (1670—1722) Ҳ.ни материя билан боғлаб тушунтиради. Унинг фикрича, Ҳ.сиз материя бўлмаганидек, материя ҳам Ҳ.сиз бўлиши мумкин эмас. Бу фикр материалистик фалсафанинг асосий тамойилига айланди.
Ҳ.нинг моддий ташувчиси тушунчаси Ҳ. ўз-ўзича мавжуд эмас, у ҳар доим "ниманингдир" Ҳ.и, "ниманинг-дир" ўзгариши деган маънони билди-ради. Ўша "нима" Ҳ.нинг моддий ташувчиси бўлади (у Ҳ. шаклларини ажратиб кўрсатишда таъкидлаб ўтилди). Ғоявий шаклдаги Ҳ.лар тўғрисида гап борганда "Ҳ.нинг моддий ташувчиси" тушунчаси ўз маъносини йўқотади. Унинг ўрнини "ҳаракатланувчи система" тушунчаси эгаллайди. Бундай система моддий ёки маънавий шаклда бўлиши мумкин. Инсон тафак-кури, ахборотлар системаси, маънавий система, ғоявий система ва шаҳрик. маънавий шаклдаги ҳаракатланувчи системага мисол бўлиши мумкин. Ҳ.нинг манбаи ҳақида гапирганда мутафаккирлар қадимдан зиддиятларни назарда тутишади. Ички зиддиятлар Ҳ.нинг ички манбаидир. Айрим олимлар ташқи турткини ёки дастлабки турткини Ҳ. манбаи деб билишади. Уларнинг фикрича, оламда абадий сокинлик ҳукмрон бўлиб, кейин дастлабки туртки туфайли у Ҳ.га келган. Аслида. воқелик Ҳ.сиз бўлиши мумкин эмас, у доимо Ҳ.да, ўзгаришда. Бу ўзгаришлар ички ва ташқи зиддиятлар туфайли амалга ошади. Ибн Сино жисм бир жойда ва бир пайтнинг ўзида Ҳ.да ҳам, сукунатда ҳам бўлмайди, Ҳ. зид-диятлидир ва унинг натижасидир, деб кўрсатган эди. Зиддиятлар жисмни Ҳ.га келтиради, шу маънода ҳар қандай Ҳ.нинг манбаи зиддиятдадир. Ҳ. шакллари борлиқсаги ўзаро алоқадорликларнинг намоён бўлишидир. Ўзаро алоқадорлик моддий ва маънавий шаклларда бўлади ва оламнинг яхлитлигини таъминлайди. Моддий дунёнинг асосида 4 хил — гравитацион, электромагнит, кучли ва кучсиз ядровий ўзаро алоқа-дорликлар ётади. Алоқадорликлар эса қўшилиб фазо ва вақт структурасини ташкил этади. Ҳ. ёки ҳаракатланувчи система хоҳ моддий кўринишда, хоҳ маънавий кўринишда бўлишидан қатъи назар, оламнинг ўзгариши ва ривожланиши асосида ётади. Ҳ. — мавжудлик бўлса, ҳара-кацизлик-сокинлик — йўқликка мос келади. Шу сабабли Ҳ. борлиқнинг адабий ва мутлақ хусусияти, сокинлик эса ўткинчи ва нисбий хусусияти деб ҳисобланади. Қуйидан юқорига бўладиган Ҳ. ривожланиш дейилади, акси регрессив Ҳ.дир[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳаракат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик, Т., 2001;
- Ибн Сина, Избраннме философс-кие произведения, М., 1980;
- Файзуллаев А.Ф., Принсип устойчивости и изменчи-вости в природе, Т., 2000.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳаракатга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |