Harald Tammer
Ҳаралд Таммер (9-январ, 1899-йил, Ревел – 6-июн 1942-йил, Унжлаг, Горкий вилояти) – эстониялик журналист, жамоат арбоби, енгил атлетикачи ва оғир атлетикачи[1]. Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони, собиқ эстониялик рекордчи ва Париждаги Олимпия ўйинлари медали совриндори (1924)[2].
| Ҳаралд Таммер | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
9-январ 1899-йил Ревел, Россия империяси |
| Вафот санаси |
6-июн 1942-йил (43 ёшда) Унжлаг, Горкий вилояти, РСФСР, СССР |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | оғир атлетика, енгил атлетика, |
| Клуби | Калев |
Биографияси
Ҳаралд Таммер 1899-йил 9-январда Ревелда (Россия империяси) туғилган[3][4].
Спортдаги фаолияти
1912-йилда спорт билан шуғуллана бошлайди. Уч йил ўтгач, Таллинндаги Калев жамоасига қўшилади ва улоқтириш бўйича ихтисослашган енгил атлетикачи бўлиб, ядро улоқтиришда алоҳида муваффақиятлар кўрсатади[3].

1916-йилда ядро улоқтириш бўйича Россия чемпионатининг кумуш медали, диск ва болға улоқтириш бўйича бронза медали совриндори бўлади[3]. Биринчи жаҳон уруши пайтида кўнгилли равишда фронтга жўнайди ва кейинчалик Эстония мустақиллик урушида қатнашади[3]. 1920-йилда Антверпендаги Олимпия ўйинларида Эстония терма жамоасининг байроқдори бўлган[5] ва ядро улоқтиришда 6-ўринни эгаллаган[3]. 1920-йиллардан бошлаб оғир атлетика билан шуғулланади. 1922-йилда ўз уйи Таллинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган[3]. 1923-йил ҳолатига кўра, унинг отиш бўйича энг яхши натижаси 14,15 м, болға улоқтиришда 37,18 м, диск улоқтиришда эса 41,06 м бўлган. 1920-йилларда Таммер жаҳон рейтингида кучли ўнталикка кирган[3]. 1924-йилда Париждаги Олимпия ўйинларида Ҳаралд Таммер оғир атлетика бўйича 82,5 килограммдан ортиқ вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритади. Худди шу Олимпия ўйинларида ядро улоқтириш мусобақасида қатнашиб, ўн иккинчи ўринни эгаллайди[3]. Таммер 1922-йилдан 1924-йилгача оғир атлетика бўйича уч марта Эстония чемпиони бўлган ва ўн бешта миллий рекордни ўрнатган[3]. 1924-йилдан кейин мураббийлик билан шуғулланади, 1928 ва 1936-йилги Олимпия ўйинларига эстониялик спортчиларни тайёрлайди[6]. Оғир атлетика бўйича ҳам ҳакамлик қилган[3].
Спортдан ташқаридаги фаолияти
1921—1928-йилларда Харалд Таммер Ээсти Спордилеҳт муҳаррири, 1933—1940-йилларда Ээсти Пäэвалеҳт, 1940-йилда Ревуэ Балтиқуэ журналига муҳаррирлик қилган[3]. 1928-йилдан 1940-йилгача Журналистлар уюшмаси ва Спорт матбуот клуби бошқаруви аъзоси, 1932 ва 1940-йилларда Болтиқбўйи матбуоти уюшмасининг раиси ва Эстония Олимпия қўмитасининг аъзоси бўлган. 1937-йилдан Риигикогу (миллий мажлис) аъзоси бўлади[3].
Ўлими
1941-йил феврал ойида Ҳаралд Таммер НКВД томонидан ҳибсга олинди ва бир ярим йил ўтгач, 1942-йил 6-июнда Горкий вилояти, Семёнов шаҳри Сухобезводное темир йўл станцияси яқинидаги Унжлаг лагерида вафот этади[3][6][7][8].
Манбалар
- ↑ „Ҳаралд Таммер“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 21-июл.
- ↑ Ҳаралд Таммер. чидловски.нет
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 „Ҳаралд Таммер“ (эн). ЭСБЛ. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
- ↑ „ҲАРАЛД ТАММЕР“. Қаралди: 2024-йил 30-май.
- ↑ Эстониа. спорц-референcе.cом
- ↑ 6,0 6,1 Ҳаралд Таммер. спорц-референcе.cом
- ↑ Таммер, Ҳаралд. Ээсти спорди биограафилине лексикон
- ↑ „Олймпианс Wҳо Wере Киллед ор Миссинг ин Аcтион ор Диэд ас а Ресулт оф Wар“. Спорц Референcе. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-июл.
