Harb ibn Umayya
Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс (арабча: حرب بن أمية بن عبد شمس) — Умавий халифаларнинг аждоди Умайя ибн Абд Шамснинг ўғли, Абу Суфён ва Арванинг отаси[1]. Исломий манбаларга кўра, Ҳарб Қурайш қабиласи орасида араб тилида ёзишни биринчи бўлиб ўрганган ва шароб ичишни биринчи бўлиб тарк этган шахс сифатида эътироф этилади[2].
| Ҳарб ибн Умайя حرب بن أمية | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс |
| Машҳур ишлари | Маккаликларнинг етакчи раҳбари |
| Турмуш ўртоғи | Сафия бинт Ҳазн |
| Болалари | |
| Ота-онаси | Умайя ибн Абдушамс (отаси) |
Уруш етакчиси
Ҳарб ибн Умайя Маккадаги Қурайш қабиласининг энг юқори мартабали етакчиларидан бири бўлиб, ушбу қабиланинг Бану Абдушамс уруғига мансуб бўлган. Исломий манбаларга кўра, Ҳарб Қурайш қабиласи лашкарбошиси бўлган Бану Ҳошим уруғига мансуб Абдулмутталибнинг ўрнини эгаллаган. Фижор урушлари даврида у Ҳавозиннинг кўчманчи қабилаларига қарши курашда Абдушамс уруғига, шунингдек, бутун Қурайш қабиласига ҳам бошчилик қилган. Ҳарбнинг вафотидан кейин Бану Ҳошим урушда етакчиликни яна ўз қўлига олишга муваффақ бўлган[3].
Тарихчи Маҳмуд Иброҳимнинг сўзларига кўра, Ҳарб ва Абдулмутталиб ўртасидаги рақобат бошқа Қурайш уруғлари, жумладан, Бану Ҳошим мавқеининг сусайиши эвазига Бану Умайянинг савдо-сотиқдаги қудрати тобора кучайиб бориши натижасида келиб чиққан[4][5].
Шажараси
Манбалар
- ↑ „Муслим Cонгресс - Муҳаррам“. 2008-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-март.
- ↑ Эдиторс 1971, с. 203.
- ↑ Эдиторс 1971.
- ↑ Ибраҳим 2011.
- ↑ Ибраҳим 1982, сс. 343–358.
Адабиётлар
- Леwис, Б., эд (1971). "Ḥарб б. Умайя б. ʿАбд Шамс". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 203. ОCЛC 495469525. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=%Э1%Б8%А4арб+б.+Умайя+б.+%CА%БФАбд+Шамс&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Ибраҳим, Маҳмоод (1982). "Исломдан олдинги Маккадаги ижтимоий ва иқтисодий шароитлар". Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс 14 (3): 343–358. дои:10.1017/С0020743800051977. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/интернатионал-жоурнал-оф-миддле-эаст-студиэс/артиcле/соcиал-анд-эcономиc-cондитионс-ин-перисламиc-меccа/CА5330АЭ1Ф64CД396904C5Д7CБ4Э6CДC.
- Ибраҳим, Маҳмоод. Савдогар капитали ва Ислом. Университй оф Техас Пресс, 1 Новембер 2011. ИСБН 9780292741188.