Harbiy fan
Ҳарбий фан — урушга тайёрланиш ва уруш олиб бориш ҳақидаги билимлар тизими. Ҳарбий фаннинг энг муҳим таркибий қисмлари: ҳарбий санъат назарияси; қуролли кучлар қурилиши назарияси; қуролли кучлар ҳарбий ихтисодиёти ва фронт орти назарияси; ҳарбий таълимтарбия назарияси ва бошқалар. Ҳарбий фан ижтимоий, табиий ва техникавий фанларнинг махсус соҳалари билан боғлиқ.
Ҳарбий фан узоқ тарихий давр мобайнида ташкил топган ва ривожланган. Илк ҳарбий-назарий билимлар Қад. Миср, Эрон, Хитой, Юнонистон ва Римда пайдо бўлган; уруш тажрибалари умумлаштирилиб, ҳарбий-тарихий маълумотлар тўпланган. Ўрта асрларда про-фессионал армияларнинг пайдо бўди-ши, янгича ўт сочар қуролларнинг жорий этилиши уруш олиб бориш усулларига ҳам ўзгартиришлар киритли. Бу эса, ўз навбатида, Ҳарбий фанга таъсир кўрсатади. Бу даврда яратилган асарлар ҳарбий-тарихий баён характерида бўлса ҳам Ҳарбий фаннинг келгуси тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. ХВИИИ аср урушларида тўпланган ва умумлаштирилган амалий жанговар тажрибалар ҳарбий-назарий фикрнинг ривож топишига сабаб бўлди. Хусусан, Буюк франсуз инқилоби (ХВИИИ аср охири) Ҳарбий фан асосларининг ташкил топишида муҳим рол ўйнади. ХИХ асрда Ғарбий Ев-ропада Ҳарбий фан янгича моддий-техника базаси асосида ривожланди. Қурол-яроғ ва жанговар техника (айниқса артил-лерия) такомиллашди, кўпгина мамлакатларда ҳарбий хизмат мажбурияти жорий этилди, армиянинг сони ўсди. Қуролли кучлар қурилиши, қўшин таълими ва тарбияси масалаларини ишлаб чиқишга киришилди. Наполеон И Франсия қуролли кучларини қайта қуриб, уруш олиб боришнинг янгича шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш билан Ҳарбий фан тарақ-қиётига салмоқли ҳисса қўшди. ХИХ асрнинг 2-ярмида вужудга келган бош штаблар ҳарбий илмий тадқиқотларни ташкил этиш марказларига айланди.
Россияда ҳарбий ишнинг тубдан қайта тузилиши Пётр И номи билан боғ-лиқ. У стратегия ва тактиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшди, қатор йирик ҳарбий ислоҳотлар қилди, ҳарбий таълимнинг самарадор усулларини ишлаб чиқди. Рус Ҳарбий фанининг тараққиётига П.А.Румянсев, А.В.Суворов, М.И.Кутузов, Ф.Ф.Уша-ков ва бошқа йирик саркардалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Иккинчи жаҳон урушипян кейинги даврда фан-техника тараққиёти туфайли ҳарбий ишда туб ўзгаришлар рўй берди. Ракета-ядро қуроллари ва бошқа ян-гича уруш воситаларининг пайдо бўлиши ва ривож топиши қуролли кучлар тузилишида, мамлакатни эҳти-мол тутилган урушга тайёрлашнинг характерида янги сифат ўзгаришларига олиб келди. Ҳарбий фаннинг хулосалари ва илмий асосланган тавсияларидан жаҳоннинг етакчи давлатлари ўз мудо-фаа қудратларини янада ошириш йўлида фойдаланмоқдалар.
Ўрта Осиё халқлари тарихида ҳам Ҳарбий фан муҳим ўрин тутган. Урхун-Енисей битиктошлари, Низомулмулкнинг "Сиёсатнома", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" каби асарларида ҳарбий ишга доир қатор пандномаларни учратиш мумкин. Уларда жангга тайёргарлик кўриш, жанггоҳни танлаш, қўшинни сафлаш, қўшин таъминоти ва бошқаларга оид кўплаб маълумотларни уч-ратиш мумкин. Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъатнинг юксалиши билан Ҳарбий фан соҳасида ҳам назарий асарлар пайдо бўлди. Улар орасида "Темур тузуклари" мумтоз ўринни эгаллайди. Асарда қўшин бошлиқларини танлаш, армиянинг тузилиши ва жанг олиб бориш қоидалари, еипо\ийларнинг маоши, қўшин бошлиқларининг бурч ва вазифалари, уларнинг алоҳида хизматларини тақсирлаш ва бошқа қайд этилган. Бу асар кейинги давр қукмдорлари учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилган. Ўзбекистонда Ҳарбий фан турли олий ва ўрта ҳарбий билим юртларида ўқитилиб келинмоқда (қаранг Ҳарбий таълим).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |