Ҳарбий кийимлар — ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим формалари. Ҳарбий кийимларга (белгиланган намуналарига кўра) одатда қуйидагилар киради: устки кийимлар (шинел, бушлат, плашч, мундир, кител, калта пахтали камзул, тужурка, шим ва бошқалар); бош кийимлар (телпак, попоқ, соябонли ва соябонсиз фуражка); устки кўйлак, галстук, шарф, қўлқоп; поябзал (этик. ботинка): камар, аслаҳа-анжомлар. Ҳарбий унвон белгилари ҳарбий кийим формаларининг мажбурий элементи ҳисобланади.

Ҳарбий кийимлар элементлари дастлаб қадимий дунё (Миср, Оссурия, Эрон, Юнонистон) армияларида пайдо бўлган. Қадимий Рим армияларида ҳарбий кийимлар бирмунча такомиллашган. Ўрта асрларда Европада Ҳарбий кийимлар вужудга келмаган. ХВ-ХВИИ асрларда мунтазам армиялар юзага келиши билан бир хил рангдаги Ҳарбий кийимлар пайдо бўла бошлаган.

Ўрта Осиё халқларининг ҳарбий кийимлари ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги ВИ-В асрларга оид бўлиб, археологик, адабий (масалан, Авесто) ва тасвирий санъат манбаларида учрайди. Ҳарбий кийимлар ўша даврда кундалик кийимлардан деярли фарқ қилмасдан, асосан, тиззага тушадиган узун енгил кўйлак, чакмон, узун чолвор, камар (кўпинча металл қопланган) ва телпакдан иборат бўлган. Милоддан аввалги ИВ асргача Ўрта Осиё халқлари ўзларининг қўшнилари (сарматлар, ҳунлар ва бошқалар) каби форслар, скифлардан фарқ қилиб, металл қопламали кийимлардан кам фойдаланишган. Милоддан аввалги ИИИ асрларда жангчилар тўғри бурчакли металл пластинкалардан қилинган узун совут, думалоқ шакллар, кўз атрофи ёйсимон кесилган дубулға кийишган. Отларга майда металл пластинкалар тикилган ёпинғичлар ёпилган.

Кушон подшолигининг енгил қуролланган қўшинлари жангда энсиз узун енгли, тиззага тушадигап кўйлак, кенг чолвор, чакмон, паст пошнали юмшоқ этик кийишган, камар тақиб, бошига боғич боғлаб олишган. Бу даврда узун совутлар ва этиклар терига металл пластинкалар тикиб тайёрланган. Кейинчалик тангасимон металл парчаларидан юмшоқ нарсага тикилган ёки ўзаро бирлаштириб тайёрланган енгил совут кенг тарқалган. Кушон дубулғалари бўлакларга бўлиниши, соябони ва қулоқпўши билан ўзидан олдингилардан фарқ қилган.

Турк хоқонлиги вужудга келгач (ВИ аср), Ҳарбий кийимлар кенг ёқали узун чопон, кенг қўнжли этик, турли тақинчок/шр тақилган камар, камзул типидаги ёқали совут, намат қалпоқлар пайдо бўлди. ВИ-ВИИИ асрларда Ўрта Осиёда Ҳарбий кийимларнинг ўзига хос комплекси: ёқаси белигача очилган узун кўйлак, енги тирсаккача бўлган энсиз узун чопон, чолвор, баланд пошнали этик. турли қуроллар тақилган камар, елкалари кенг совут ва бўйин, елка баъзан юзни ҳам ёпиб турадиган сим тўрли. учи ўткир дубулға юзага келган.

Амир Темур давлатида (ХИВ асрнинг 2-ярми — ХВ аср бошлари) Ҳарбий кийимлар ҳар жиҳатдан мукаммаллаштирилди: олд томони 2 қош ўртасидан бурун устигача туширилгап учи ўткир қулоқчинли дубулга, тирсаккача кийиладиган қўл қалпоқчалари, қавима чопон кенг расм бўлган. ХВ асрда тутмачали. олди очиқ калта енгли камзул Ҳарбий кийимларнинг асосий тури бўлган, ХВИ-ХВИИ асрларла у катталаштирилиб, камзул холига кслтирилган рангдор кенг чолвор, баланд пошнали қора этик кийилган. ХВИИИ-ХИХ асрнинг 1-ярмида ўзбек хонликларидаги анъанавий Ҳарбий кийимлар ялтироқ чопон, қимматбаҳо материаддан тикилган чолвор, саллали қалпоқ, юмшоқ телпак, турли металл тақинчоқлар тақилган камар, баланд пошнали этик ва бошқалардан иборат бўлган. Хива хонлигида қора чопон билан чугурма ҳам кийилган. Булардан ташқари, баъзан, безатилган совут, дубулға, тирсаккача кийиладиган қўл қалпоқчаси, қалқон ҳам кийишган. ХИХ асрнинг 50-йилларидан Бухоро хонлигида мунтазам қўшинлар бир хил шаклда узун қайтарма енгли, жиякли калта қизил камзул, жевачилар оқ саллали қалпоқ кийишган. ХИХ асрнинг 80-йилларида хонликларнинг эски анъанавий ҳарбий кийимлари сақланиб қолган эди: пиёда ўқчилар қайтарма енгли қизил чакмон, кенг зангори чолвор, тўпчилар қизил ёқали зангори мундир кийишган; барча қўшинларда салла қора телпак билан ал-маштирилган. Армиядаги ҳарбий бошлиқлар (офицерлар) тиззага тушадиган жиякли чакмон, жиякли чолвор кийишган, кумушдан ясалган тақинчоқлари бўлган қимматбаҳо камар тақишган. Олий қўмондонлик таркиби қора духобадан қилинган камзуллар кийган. Камзул зар ип билан тикилган.

Ўрта Осиё ҳудудининг анча қисми Россия империясига қўшилгач, Бухоро ва Хива хонликларида маҳаллий Ҳарбий кийимлар элементлари бирмунча сақланган ҳолда чор армияси ҳарбий кийимлари жорий қилинган. Бухоро амирлиги армиясида оддий пиёда аскарникидан тўқ-сабоникигача бўлган Ҳарбий кийимлар чор қўшинлари Ҳарбий кийимларига ўхшаш бўлган. Олий қўмондонлик таркибининг анъанавий кўриниши (кенг чолвор, тилла ранг безаклар тикилган духоба камзул, тилла, кумуш тақинчоқлар ва попуклар тақилган камар)ни сақлаб қолган бўлсада, камзулларининг бичими чор армияси мундирига ўхшаш бўлган, погонлар, эполетлар тикилган, орденлар тақилган. Хива хонлиги чор армиясидан фақат погонларнигина қабул қилган. Ҳарбий кийимлар эса маҳаллийлигини сақлаб қолган.

Шўролар даврида (1917-1991) Ҳарбий кийимлар мафкуравий тамойилларга асосланган ҳолда бўлган. Масалан, Қизил армия аскарлари юлдузчали мовут шлем, шинел, яшил рангли кўйлак кийишган. 1972-йил январдан Совет қуролли кучлари янги кийим формасига ўтган (солдат ва сержантларга парад-чиқиш ҳарбий кийимлари — кўйлак ва галстук билан очиқ мундир, шим ва ботинка); гимнастёрка ёпиқ дала кители билан алмаштирилган.

Қурукликдаги қўшинлар маршаллари, генераллари, офицер ва прапоршчикларига тўқ зангори рангдаги ягона анъанавий Ҳарбий кийимлар тасдиқланган. Ҳарбий-денгиз флоти офицерлари, мичманлари ва прапоршчикларига ёпиқ оқ ва қора-кўк кител ўрнига оқ кўйлак ва қора галстук билан кийиладиган оқ тужурка ва кўк куртка белгиланган. 1972-йилдаги ҳарбий парад иштирокчилари — ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, фахрий қоровул роталари шахсий составига ва Москва гарнизони йиғма оркестрига акселбантлар тақишга рухсат берилган.

ЎзР Қуролли Кучлари шахсий таркиби қишки (палто, плашч, этик, телпак), кундалик кийим (кител, тўғри бичимли шим, мош рангли кўйлак, галстук, фуражка, туфли), байрам кийими (кител, тўғри бичимли шим, оқ кўйлак, қора галстук, фуражка), дала кийими (пахтали калта камзул, куртка, шим, кепка, калта этик) билан таъминланган.