Harbiy musiqa

Ҳарбий мусиқа — қўшинларнинг ҳарбий машқ ва тарбия жараёнлари, тантанали (парад, кўрик) ва бошқа тадбирларда қўлланадиган мусиқа асарлари. Ҳарбий оркестр ҳамда айрим ҳарбий созанда (асосан, фанфара, труба, барабан ижрочи)лар томонидан чалинади. Ўтмишда жанговар ҳаракатларда, қўшинларни бошқариш, сигнал бериш мақсадида ҳам қўлланган. Ўрта Осиёда карнай, сурнай, ноғораларда зарбулфатҳ (ғалаба усули)да куйлар, "Сарбозча", "Усмония", "Аскарий" каби чолғу куйлар чалинган. Асосий жанрлар таркиби — қўмондонларни қарши олиш, саф тортиш, юриш ва мотам маршлари, соқчиларни кўрикдан ўтказиш учун ва бошқа чолғу куйлар, шунингдек, ҳарбий (сафда айтиладиган) қўшиқ ва бошқалардан иборат.
Ҳарбий мусиқа — мусиқанинг қад. тури бўлиб, Қад. Миср, Оссурия, Бобил, Хитой, Юнонистонда кенг ривож топган. Ҳарбий мусиқа нинг замонавий турлари Европада ХВИ—ХВИИ асрларда мунтазам (ёлланма ас-карлардан иборат) қўшинлар кенг ривож топиши муносабати билан қарор топган. Ўзбекистонда Ҳарбий мусиқа намуналаридан П.Макаровнинг "Саф марши", "Ёш мусиқачилар марши", "Ватан марши", "Соқчиларни кўриқдан ўтказиш учун мусиқа"си (С.Юдаковнинг "Жон Ўзбекистон" қўшиғи асосида), Р.Абдулла-евнинг "Шодлик" марши, шунингдек, "Танкчилар марши" (С.Чернецкий), "Ғалаба" марши (Н.Иванов-Радкевич), "Юлдуз марши" (Ж.Ф.Суза), "Танта-нали марш" (П.Чайковский), "Шаҳри-зоданинг марши" (В.Рунов) каби асарлар машҳур. Саф қўшиқларидан шаҳриДа-дажоновнинг "Қасамёд", "Ўзбекистон посбонлари", "Ўзбекистон Қуролли кучлар қўшиғи" ва бошқа, А.Назаровнинг "Сержант", П.Макаровнинг "Аскарлар қўшиғи", ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги асарлардан "Халқим", "Юртим" (Ш. Дадажанов), "Туркистон фарзанди-миз" (К.Раҳматов), "Йигитлар" (Д.Қар-шиев) каби қўшиқлар оммалашган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |